27 March 2020
18:34 -
Яхши хабар: Исроил ва Фаластин коронавирусга қарши курашиш учун ўзаро можарони четга сурди
Умумий таҳдид Фаластиндаги икки сиёсий куч – ФАТҲ ва ҲАМАСни бирлаштирди ҳамда арабларни Исроил билан вақтинчаликка бўлса ҳам яраштирди. Бу ҳақда Фаластин давлатининг Москвадаги элчиси Абдул Ҳафиз Нофал “Известия”га берган интервьюсида айтди.
Нофалнинг сўзларига кўра, мамлакатда 5 мартда фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва шунинг эвазига беморлар сонини минимал даражада сақланиб турибди. Унинг маълумот беришича, Фаластинда қайд этилган 60 нафар беморнинг 17 нафари тўлиқ тузалиб кетган, қолганлари даволанмоқда ва аҳволи қониқарли.
Фаластиндаги барча кучлар бирлашди
“Имкониятларимиз чегараланган, аммо қўлимиздан келган барча нарсани қилмоқдамиз – шаҳар ва қишлоқларда комендантлик соати жорий этилган, аҳолига ўта муҳим заруратсиз кўчага чиқиш тақиқланган, инфекция юқтирганликда гумон қилинганлар текширувдан ўтказилмоқда. Вирус Фаластинга етиб келган биринчи кунданоқ Байт-Лахмдаги диний қадамжоларга боришга тақиқ ўрнатдик. Ҳозирда мамлакатдаги муҳофазалар (вилоятлар) орасида ҳам ҳаракатланиш тўхтатилган”, дейди у.
Элчининг сўзларига кўра, Фаластиндаги барча кучлар коронавирусга қарши курашиш масаласида ҳамкорлик қилмоқда.
“Президент Маҳмуд Аббос биринчи кунданоқ Ғарбий соҳилда ҳам, Ғазода ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фаластиннинг ҳар икки қисми юқори даражада ҳамкорлик қилмоқда, дори-дармон етказиб бериш борасида муаммо йўқ. ФАТҲ ва ҲАМАС ҳеч қандай партиявий келишмовчиликларсиз биргаликда ҳаракат қилмоқда”, деди Нофал.
Исроил-Фаластин можароси четга сурилди
У Фаластин Исроил билан ҳам узвий алоқада эканлигини қайд этди.
“Эпидемия, касалликлар ва уларга қарши кураш пайтида ўзаро низо жуда билинади. Шунинг учун Фаластин ва Исроил ўртасидаги нифоқ четга сурилди. Ўтган ҳафтада Исроил президенти Реувен Ривлин Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга қўнғироқ қилди ва коронавирусга қарши курашда ҳамкорликни таклиф қилди. Инфекцияга қарши курашиш бўйича қўшма штаб тузилди. Ҳар икки томоннинг оқилона сиёсати орқалигина касаллик тарқалишини тўхтатиш мумкинлигини барча тушуниб турибди”, дейди элчи.
Коронавирусдан кейинги дунё
Абдул Ҳафиз Нофал ушбу касаллик устидан ғалаба қозонилганидан сўнг дунё ўзгача феъл-атворга эга бўлади, деб ҳисоблайди.
“Ҳозирги инқироз бир нарсани: ҳаттоки ҳарбий ва фуқаролик технологияларида улкан ютуқларга эришган Исроил ва АҚШ каби давлатлар ҳам бу эпидемия олдида ожиз эканлигини кўрсатиб қўйди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бутун дунё 6-7 трлн доллар зарар кўради. Шунинг учун бемалол айтишим мумкин, коронавирусдан кейин жаҳондаги сиёсий ва иқтисодий вазият унгача бўлган пайтдагидан буткул фарқ қилади. Умид қиламанки, машҳур “аср келишуви” ва Исроилнинг ҳудудимизнинг бир қисмини эгаллаб олиш режаси ҳам ўтмишда қолади”, деди у.
Охирги маълумотларга кўра, Фаластинда COVID-19 юқтирганлар сони 60 нафарни ташкил этади, Исроилда эса касалланганлар сони 1,6 мингдан зиёд. // Kun.uz