27 March 2020
18:22 - Шармандалик: “Meнинг Фикрим” мурожаатлар сайтида ҳокимларни халқ томонидан сайлаш талаб қилинибди. Буни “Бирлик” каби партиялар узоқ йиллардан бери айтиб келмоқдалар-ку!
Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида айтилишича, қандайдир “Meнинг Фикрим” номли ташкилот сайтида ҳокимларни халқ томонидан сайлашни талаб қилувчи петиция эълон қилинибди. Бу фақат масхарабозлик эмас, шармандаликдир. Чунки, ҳар қандай демократик давлатда айнан шундай бўлиши керакк.

Ҳамма билиб қўйсинки, мамлакатимизда ўзбек тилини СССР замонидаёқ давлат тили қилдирган, ҳамма Совет республикалардаги халқ ҳаракатлари ва халқ фронтлари билан биргаликда СССРни парчалаб, мустақилликка эришишимизга йўл очиб берган “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг асосида 2003 йили яратилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси айнан шу талабни ўртага қўйиш билан шуғулланмоқда.

Шуни ҳам билмасдан “ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида петиция” тарқатиш аҳмоқликдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону