27 March 2020
14:05 -
“Ҳаракат” Агентлиги: Коронавирусга чалинганлардан бири оламдан ўтди, касалларнинг умумий сони 83 га чиқди, уларнинг 7 нафари оғир аҳволда. Нима қилиш керак?
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология Назорати Давлат Инспекцияси бошлиғи, Бош Давлат Санитария Инспектори Нурмат Отабековнинг коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 83 нафарни ташкил этгани, уларнинг 7 нафари оғир аҳволда экани ҳақидаги гаплари оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди.
Уларнинг аксарияти Вирусология Илмий-текшириш Институти клиникасида даволанмоқда. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги беморлар ўзларининг ҳудудларида даволанмоқдалар. Бошқа вилоятлардан келган беморлар ва улар билан мулоқотда бўлганлар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқдалар.
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, кеча 26 март куни кечқурун коронавирус инфекцияси тасдиқланган БЕМОР БУГУН САҲАРДА ОЛАМДАН ЎТГАН. Унга бу касаллик Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги ҳам айтилмоқда.
Мамлакатимизнинг вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилгани ва бўлаётган бошқа воқеалар бизда аҳолининг аҳволи ўта жиддий эканлигини исботламоқда. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш ва аҳолининг 100 доллар атрофидаги ўртача ойлигини кескин орттиришдир.
Аммо, минг афсуски, буларни тушунмаётган Президент Шавкат Мирзиё халқни алдаш учун турли косметик ўзгаришлар қилиш билан машғул. Бу йўлдан бориб ҳеч нарсага эришолмаймиз.
Бу хабарга қўйилаётган расм Reuters агентлигининг сайтидан олинган.