27 March 2020
13:27 -
Ички Ишлар Вазирлиги: Вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди
Ўзбекистонда 27 мартдан вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди.
“Мамлакатимизда коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилганлиги маълум қилинади. Юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустасно.
Юртдошларимизнинг зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмасликлари, яшаш ҳудудларини тарк этмасликларини сўраймиз. Юқоридаги ҳаракатларнинг барчаси республикамиз ҳудудида ушбу хавфли инфекциянинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, ҳар бир фуқаронинг саломатлигини қатъий муҳофаза қилишга қаратилган”, дейилади Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожоновнинг Kun.uz’га тақдим этилган баёнотида.
Бунгача Наманган, Андижон, Гулистон, Қарши, Навоий, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилган, шунингдек, Сурхондарё вилояти транспорт воситалари кириши учун ёпилганди. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения