24 March 2020
11:03 - Ўзбекистонда COVID-19 деб номланган коронавирус юқтирганлар сони 49 га чиққан эмиш. Нима қилиш керак?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги айнан шундай хабар тарқатди. Шу инфекция Россиядан қайтган икки фуқаро ва Туркияда бўлиб қайтган бир беморнинг турмуш ўртоғида ҳам аниқлангани, шу билан умумий касалларнинг сони 49 га чиққани айтилмоқда.

Аммо, минг афсуски, бу каби хабарларга ҳеч қандай ишонч йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, мамлакатимида ҳукмронлик қилаётган режим ёлғон хабарлар тарқатиб, Ўзбекистонни катта зиндонга расман айлантириб бўлди. Мана бугундан бошлаб ҳамма вилоятлар зиндоннинг ҳужайраларига айлантирилди.

Ваҳолангки, жуда кўп мамлакатларда бундай касалликка чалинганларнинг сони мингларга чиқди, юзлаб одамлар оламдан ўтди ва ўтмоқда. Бизда битта ҳам касал оламдан ўтгани йўқ дейилмоқда, аммо мамлакатимиз ростакам зиндонга айлантирилмоқда.

Нима қилиш керак? Бу каби жиддий саволлар устида ўйлаш учун режимдан норози бўлган ташкилотларнинг вакиллари йиғилиш ўтказишлари керак. Ана ўша ерда мамлакатимиздаги реал ҳақиқат муҳокама қилиниши ва керакли қарорлар чиқарилиши керак, тўғрироғи, шарт. Бошқа йўл йўқ. Чунки, ҳатто Президент Шавкат Мирзиё ҳам инига кириб кетди ва чиқмоқчи ҳам эмас. Ҳамма тамошабинга айланса, бу ўлим йўлидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону