24 March 2020
03:21 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси тушишни давом эттирмоқда, кеча 582 поғона тушди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 18 март куни Dow Jones индекси 1 минг 338 поғона пастга тушган, 19 март куни 188 поғонага юксалган, аммо 20 март куни 913 поғонага тушган эди. Мана душанба куни яна 582 поғонали тушиш бўлди.

COVID-19 деб номланган коронавирус инқирози 3 ой аввал Хитойда бошланиб, ҳозир Хитойда битишга бошлангани айтилмоқда. Марказий Осиё ва Турк Дунёсида бир неча кишилик йўқотишлар бўлмоқда. Аммо, Осиё ва Ғарб дунёсида коронавирус туфайли оламдан ўтаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳафтада ҳам шу фалокат туфайли йўқотишлар каттароқ бўлади. Аммо, стратегик маънода нима бўлиши ҳақида ҳеч қандай башоратлар йўқ.

Демак, воқеаларни кузатиб боришдан бошқа иложимиз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону