23 March 2020
15:05 - Чет эл фуқароларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича чартер рейсларни ташкил қилиш 3 кунга қолдирилди
Бунга сабаб - Uzbekistan Airways авиакомпанияси экипажи ноқулай эпидемиологик ҳолатдаги мамлакатлардан қайтганидан сўнг карантинда бўлишидир

Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги аккредитациядан ўтган барча дипломатик ваколатхоналарга махсус маълумот билан чиқди.

Қайд этилишича, хорижий фуқароларни Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича чартер рейсларни ташкил этиш 3 кунга қолдирилди.

Бундан олдин, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг чет эл фуқароларини Ўзбекистондан олиб чиқиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарори эълон қилинганди.

Ташқи Ишлар Вазирлиги хабарига кўра, рейсларнинг 3 кунга қолдирилиши жорий эпидемиологик вазият, хусусан, Uzbekistan Airways авиакомпанияси экипажининг ноқулай эпидемиологик вазиятга эга мамлакатлардан қайтганидан кейин карантинда бўлиши шароитидан келиб чиқиб қабул қилинди.

Рейсларнинг аниқ вақти ҳақидаги маълумотлар расмий каналлар орқали ўз вақтида эълон қилиниши айтилган.

Аввалроқ, «Внуково» аэропорти раҳбарияти ўзбекистонликларнинг вақтинча туриши учун терминал ажратгани хабар берилганди. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону