11 July 2009
00:32 - Швецияда янги вирус (чўчқа) гриппи тарқалишни давом этмоқда, касаллик баъзи ўзбек мухолифатчиларини чўчқачасига урмоқда
Швециянинг соғлиқ сақлаш департаментини хабар беришича бугунга келиб Швецияда 100 киши чўчқа гриппига чалинган. Уларнинг ҳаммасида касаллик енгил формада ўтмоқда. Яъни, бу касаллик ҳозирча ҳеч кимни оғир оқибатларга олиб келмади.

Нима бўлганда ҳам, бу касалликни вируси Швецияда ҳозир бор ва бу мамлакатнинг тегишли муассасалари касалликнинг тарқалишини олдини олиш билан жиддий шуғулланмоқдалар.

Швециялик мухбиримизнинг тахмини бўйча, чўчқа гриппи нафақат жисмоний ва балки руҳий ҳолатга хам таъсир қилиши мумкинга ўхшамоқда. Бу мамлакатда вирус тарқалгандан бери ўзбек эмигрантлари ичида бўлаётган баъзи ғалатиликлар айтилган фикрнинг исботидир.

Масалан, сайтимизда аввал хабар қилинганидек, ўз вақтида демократик мухолифатни Каримовга иккита квартира учун сотган 53-54 лақабли Салой Мадамин ва охирги пайтгача Каримов режими билан келишиб ишлашганини ҳам яширмаётган акромийларнининг вакиллари, аввалги хатоларини тан олмасадан, мухолифат олдида кечирим сўрамасдан, яъни ҳеч нарса бўлмагандек, бугун Каримовга қарши бирлашамиз дейишлари – уларга чўчқа гриппининг чўчқача шакли юқиб бўлганини кўрсатади.

Чўчқа гриппининг чўчқача шаклига чалингани сабабли руҳий ҳолати бизда жиддий ташвиш уйғотаётган бошқа одамлар ҳам бор.

Бунинг мисоли сифатида Набибулла Норбўтаев исмли кишиниг турли ерларда “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари сифатида гапиришга бошлаганини кўрсатиш мумкин. У ўзига бу лавозимни “Бирлик” Партиясининг собиқ раис ўринбосари Исмоил Дадажон сотганини гапириши ҳам бу икки шахс чўчқачиликка ёмон дучор бўлганини кўрсатади. Чунки, Исмоил Дадажн ўзи аъзоси бўлган партиянинг Фарғона вилотяти ташкилоти тарафидан фъелан партиядан чиқарилган. Қолаверса, партиядаги лавозимни бировга сотишга етиб боришни чўчқачилик билан ҳам тушунтириш қийин.

Бундай холатга тушган Салой Мадамин, Исмоил Дадажон ва Набибулла Норбўта кабилар тезда шифокор кўригидан ўтишлари керак, акс холда, чўчқачилик хасталигинг руҳий формаси Скандинавияда кенг тарқалишига ўзбеклар сабабчи деган надомату маломатлар остида қоламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону