11 July 2009
01:47 - Давлат Департаментининг қайси даражадаги мулозими Ўзбекистонга келмоқда?
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган пресс-релизга кўра, Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Уильям Бернс (William J. Burns) 12-13 июль кунлари Тошкентда бўлади. У катта ҳайъат билан келиши ва Ўзбекистон расмийлари билан икки тарафни қизиқтирадиган масалалар бўйича музокаралар олиб бориши ҳам хабарда айтилган.

Шу муносабат билан эслатиб ўтиш керакки, Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг битта тўлақонли ўринбосари (Deputy Secretary) бор. Бугун бундай ўринбосар – Жеймс Стейнберг (James B. Steinberg).

Бундан ташқари Давлат Департаментининг бизда ишлатиладигаг атамалар бўйича “Давлат Котиби ўрибосари – Бошқарма бошлиғи” деб атаса бўладиган 6 нафар ўринбосари бор. Уларни расмий тилда Deputy Secretary эмас, Under Secretary деб аташади.

Ўзбекистонга келаётган АҚШлик меҳмон Уильям Бернснинг лавозими Under Secretary, бизнинг атамалар бўйича - Бошқарма бошлиғи.

Шуни ҳам айтиш керакки, Давлат Департаментининг бошқармалари бюролардан (бизнинг атамалар бўйича – бўлимлардан) иборат. Масалан, Ўзбекистон билан ишлар Жанубий ва Марказий Осиё бюроси тарафидан олиб борилади. Бюронинг раҳбари расмий тилда Давлат Котиби ёрдамчиси (Assistant Secretary) дейилади. Жанубий ва Марказий Осиё бюросининг раҳабари, демак Давлат котиби ёрдамчиларидан бири вазифасини ҳозир Робрт Блейк (Robert O. Blake) бажармоқда.

Бу бюрога 13 мамлакат билан алоқаларни юритиш топширилган – Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Хиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив, Непал, Покистон, Шри Ланка, Тожикистон, Тукманистон ва Ўзбекистон.

Хуллас, Ўзбекисонга АҚШ Давлат Депараментининг етарлича юқори лавозимли мулозими келмоқда, аммо Давлат Котиби ёки унинг тўлақонли ўринбосари эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону