22 March 2020
01:26 - Туркияда коронавирус туфайли оламдан ўтганлар сони 21 га чиқди, ҳаммаси бўлиб 947 киши бу касалликни ўзига юқтирди
Соғлиқ Вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, шу дақиқаларгача бу касалликдан 21 киши оламдан ўтди. Ҳаммаси бўлиб 947 киши бу касалликни ўзига юқтирди.

Вазирнинг айтишича, охирги 24 соатда 2 минг 953 киши тестдан ўтказилди, 277 кишининг тести позитив чиқди, яъни яна шунча киши коронавирус касали юқтирган.

Эслатиш керакки, Туркиянинг энг катта шаҳарлари – Истанбул, Анқара, Измир, Анталиядир. Айнан шу шаҳарларда ўтган йили ўтказилган сайловларда мухолифатдаги отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси номзодлари вилоят ҳокимлари этиб сайланганди. “Ҳаракат” Агентлиги у сайловларнинг натижаларини ўз хабарларида билдирган.

Қани кўрамиз, бу касалликка дучор бўлганларни даволаш қандай натижалар кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону