20 March 2020
14:04 - Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 га чиққани расман тан олинди
Мамлакатимиздаги мавжуд ҳукуматнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига асосланиб тарақатаётган хабарларида айтилишича, Ўзбекистонда номи COVID-19 бўлган коронавирусга чалинганлар сони 33 га чиққани расман тан олинди.

Кечагина 23 киши бундай касалликка чалингани айтилган эди, қолган 10 киши кимлар экани хабарларда умуман тилга олинмаяпти. Нима бўлганда ҳам, бу каби нохуш хабарлар тарқалаётгани ғариб аҳволимизнинг ташқи кўринишларидан биридир.

Ҳамма ватандошларимизни бу масалада мавжуд ҳукуматнинг қарорларига бўйсунишга чақирамиз. Бу қарорлар етарсиз, аслида, Ўзбекистон ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтож, аммо ҳозирча бошқа йўлимиз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону