19 March 2020
23:49 - Доналд Трамп иқтисодий кризисга қарши нималар қилмоқчи? Бирон нарса қилиш керакми? Бу каби саволларга жавобни Оқ Уйда ўтказилган матбуот конфренциясига ўхшаш йиғилишдан қидириш керак!
АҚШда кучли мавқеага эга бўлган Америка Банки (Bank of America) Интерент орқали ўз мамлакати ҳам иқтисодий инқироз ичига кираётганини билдирувчи баёнотини очиқлаганидан кейин соатлар ўтар-ўтмас, бу давлат Президенти Доналд Трамп пойтахт Вашингтон шаҳридаги бош қароргоҳи Оқ Уйда ўз мамлакатининг аҳволига изоҳ берувчи матбуот конференциясига ўхшаган бир тадбир ўтказди.

Минбарда Доналд Трампдан ташқари, АҚШ Вице-Президенти Майкл Пенс, Президентнинг Короновирус бўйича маслаҳатчиси деб таништирилган хоним ва бир қатор расмийлар бор эди. Журналистлар ўрнида Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходимлари ўтиришарди. Уларнинг мақсади – ҳамма нарсани билволиш эди.

Аммо, Доналд Трамп усталик билан ҳамма мавзуларни тилга олди, ўзи тўла жавоб беролмайдиган саволларни олдидаги ёрдамчиларига топширди, залдагиларга ҳамма нарса яхши бўлиши ҳақида ваъдалар берди.

Нима бўлганда ҳам, АҚШ Президенти уюштирган йиғилиш унинг фойдасига ҳал бўлди. У ҳамма нарса зўр бўлиши ҳақида сигналлар берди ва маълум маънода ғалаба қозонди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону