19 March 2020
21:51 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Шавкат Мирзиёни қоралашга ўтишимиз билан, ундан масхарабозлик руҳида жавоб келди

Бугун, 19 март куни эрталаб “Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 23 га чиқибди, Шавкат Мирзиё қаёққа қарамоқда? Ҳақиқий демократик мухолифат нима дейди?” сарлавҳали хабаримизда Ўзбекистондаги ҳукумат коронавирус масаласида олиб бораётган ишлари етарсиз эканлигини танқид қилиб, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси таклиф қилаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ғоясини олға сурган эдик.

Бир неча соат ҳам ўтмасдан, Шавкат Мирзиё коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани, Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унга 10 трлн сўм ажратилгани ҳақида хабар тарқатилди.

Масхарабозлик руҳидаги бу хабардаги ҳамма фикрларни хато демоқчи эмасмиз, айниқса, бундай ишларга 10 трлн сўм ажратилиши мақтовга сазовор. Аммо, муҳим бўлгани, Ўзбекистондек давлат учун 10 трлн сўм пул етрали эмаслиги, Шавкат Мирзиёнинг “Бирлик” берган таклифларни қабул қилишдан бошқа йўли йўқ эканлигини такрорлашдир.

Мана “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг эрталабки хабаримизда айтилган мақсадлари.

Мавжуд аҳволга чек қўйиш учун, Ўзбекистонда фойдаси кам бўлган косметик ислоҳотлар ўрнига, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Мана қилиниши керак бўлган конкрет қадамлар:

- ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.

- ФУНДАМЕНТАЛ иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.

- Шу ғоялар амалга ошириш учун собиқ Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни эски лавозимига қайтариш, ҳозирги турли даражадаги давлат ходимларидан тозаланиш керак.

- Мавжуд ҳокимият “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби демократик мухолифат ташкилотлар билан бирга ишлаши керак.

Шундай қилинса, мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади, аҳолининг100 доллардан бироз ортиқ бўлган ойлиги кескин ортишга бошлайди. Чет элда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз юртга қайтишни бошлайдилар. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону