18 March 2020
19:42 -
Жаслиқнинг собиқ маҳкуми Чўян Маматқулов оқланди
Бугун жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг апеллация ҳайъати томонидан собиқ сиёсий маҳкум, 50 яшар Чўян Маматқулов оқланди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирадаги собиқ зобити ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли бўлган Чўян Маматқуловга нисбатан қўйилган барча айбловлар олиб ташланган ва у Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 83-моддаси 2-қисми (Жиноят тарикби мавжуд эмаслиги) билан тўла оқланган.
Ҳолбуки, Чўян Маматқулов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг одам ўғирлаш, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, осойишталикка таҳдид солувчи материаллар рарқатиш, фирибгарлик, наркотиклар сақлаш ва сотиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш сингари ўта оғир жиноятларда айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўтаб чиққанди.
Жазо муддатининг аксарият қисмини Жаслиқ легарида ўтаб чиққан Чўян Маматкулов 2012 йилнинг 29 августида қамоққа олинган ва Қашқадарё вилояти судининг ҳукми билан 10 йилга қамалган. 2018 йилнинг 25 мартида шартли равишда жазо муддати тугашидан аввал озодликка чиқарилган.
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Чўян Маматқуловнинг реаблитация қилинганини олқишлайди.