18 March 2020
17:08 -
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 15 нафарга етгани эълон қилинди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланиб тарқатилаётган хабарларда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етгани айтилмоқда.
Мамлакатимизга коронавирус тўртта рейс орқали кириб келибди. Биринчиси, 11 март куни Париждан келган рейс. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндошига вирус юқтириб улгурганини аввалроқ биз ҳам хабар қилган эдик. Иккинчиси, 15 март куни Истанбулдан келган рейс, унда 5 бемор келгани аниқланган. Қолган 2 та рейсдан (Лондон ва Дубайдан) 4 бемор келгани ҳам аниқланибди.
Хуллас, ишлар чатоқ, Ўзбекистондаги Шавкат Мирзиёнинг режими тўғри ишлар қилмаса, аҳволимиз ҳозиргисидан ҳам баттар бўлиши муқаррар.