16 March 2020
04:41 - АҚШнинг Марказий Банки 2019 йил 30 октябрь куни қарз учун олинадиган фойда фоизини бироз туширгач, Dow Jones индекси юксалишга бошлаганди, аммо кеча бу фоиз ЖУДА кескин туширилди, Dow Jones индекси нима қилади?
АҚШда Марказий Банк ролини бажарувчи Федерал Резерв 2019 йил 30 октябрь куни қарз учун олинадиган фойда фоизини 1,75–2% дан 1,5–1,75% гача туширгандан кейин, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси дарҳол юксалишга бошлаган ва 2020 йил 12 февралда навбатдаги тарихий рекорд ўрнатиб, 29 минг 551 га чиққан эди.

Аммо, айнан эртаси кундан бери Dow Jones индекси Хитойда бошланган коронавирус туфайли зиг-загли тушишга бошлади ва аввалги ҳафтанинг охирги иш куни, яъни 13 март куни 23 минг 186 га тушди.

Кўраяпсизми, Dow Jones индекси 29 минг 551 дан бир ойда 23 минг 186 га тушди. Даҳшат! Воқеалар қандай давом этишини бугун бошланаётган ҳафтадан кутмоқда эдик.

Бироқ, кутилмаганда, кеча якшанба куни, яъни 2020 йил 15 мартда Федерал Резерв фойда учун бериладиган фоизни 0-0,25% фоизга туширди. Демак, жараёнлар қайси йўналишда кетишини бугун Нью-Йорк Фондлар Биржаси иш бошлаганда кўрамиз.

Тахмин қилиш мумкинки, Федерал Резервнинг кечаги қароридан кейин ҳамма нарса кескин ўзгаришга бошлайди. Чунки, Федерал Резерв кеча чиқарган қарор натижасида АҚШнинг катта бизнесменлари бизнес стратегиясини ўзгартиришга бошлайдилар. Энди уларни Dow Jones индексидан эмас, ўз қўлларидаги давлат облигацияларидан фойда олиш қизиқтиришга бошлайди.

Кўрамиз, бугун Нью-Йорк Фондлар Биржасида нималар бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону