Бугун ҳукумат порталида “Жорий йилнинг 15 март куни Бош вазир бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари Тошкент Ислом университети рўпарасидаги хиёбонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан умумхалқ ҳашарига муносиб ҳисса қўшдилар” деган хабар пайдо бўлди.
Расмдан кўриб турибсизки, Ўзбекистондек давлатнинг раҳбарларидан бири бўлган Бош Вазир Абдулла Ориф (унинг исми-шарифи ўзбекча айнан шундай ёзилиши керак) ёш болалар қилиши керак бўлган ишни қилмоқда.
Абдулла Ориф жаноби олийлари! Ўзбекистон мустақил давлат бўлганига 30 йил бўлмоқда. Сиз эса, исми шарифингизни ўзбекча қилиб олиш ўрнига, ҳали ҳам ўрисларнинг йўлидан кетиб, яъни Москвага хизмат қилиб, Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик ўйинларида иштирок этиш билан шуғулланмоқдасиз.
Жаноб Абдулла Ориф, ҳали ҳам кеч эмас, исми-шарифингизни ўзбекчалаштиринг, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатига хизмат қилиш йўлига ўтинг. Тўғри, бошлиғингиз Шавкат Мирзиёни ўзгартириб бўлмайди, чунки, унинг миллати ўзбек эмас, аммо Сиз нимага бунчалик қўрқоқсиз?