Дунё коронавирус хавфи билан яшар экан, АҚШдек давлат Фавқулодда Ҳолатга ўтишни бошлар экан, Туркияда “Демократия ва Олға Сакраш Партияси” яратилгани хабар қилинмоқда.
Бу янги партия ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тикланиш Партиясида юксак лавозимларда ишлаган, аммо партия раиси Ражаб Эрдўған билан чиқишолмасдан истеъфога кетган Али Бабажон (расмда) раҳбарлигидаги гуруҳ томонидан бугунги таъсис қурултойида яратилди.
Бу қурултойда оламшумул мақсадлар тилга олинаётган бўлса ҳам, унинг тафсилотли дастури билан танишиш имконияти ҳали йўқ. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?
Бу хабар отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партиясига оид “Жумҳурият” газетаси сайтидан, расм эса, Интернетдаги архивлардан олинди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения