13 March 2020
16:20 - Шавкат Мирзиё нима қилмоқда? Уни коронавирус хавфи қизиқтирмайдими? “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг таклифларичи?

Кечадан бери Хоразм вилоятида юрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёни коронавирус масаласи ҳеч қизиқтирмайдими? Шавкат Мирзиёнинг расмий веб-сайтида фақат умумий гаплардан иборат воқеалар ёритилмоқда-ку!

Нимамиш, Хоразм вилоятидаги йиғилишларда айтилишича, яқин уч йилда умумий қиймати 24 триллион сўмлик 2 минг 736 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 50 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилганмиш, Ҳазораспдаги автомобиль заводида “Дамас” ва “Лабо” микровэнлари ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражасини 65 фоизга етказиш (ҳозир 27 ва 14 фоиз) бўйича янги лойиҳалар амалга оширилармиш, вилоятда келгуси йилда пахтани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга, ип-калавани уч йилда бугунги 35 фоиздан 70 фоизга етказиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқарилармиш.

Бундан ташқари, малайзиялик инвесторларнинг 250 миллион доллар сармояси ҳисобидан йилига 63 минг тонна каустик сода ва хлор ишлаб чиқарадиган кимё заводи қурилармиш.

Қаранг, бу хабарда коронавирус COVID-19 хавфи умуман тилга олинмайди. Ўзбекистонда тарқатилаётган бошқа хабарларда ҳам шу аҳвол. Нимага?

Жаноб Шавкат Мирзиё, билсангиз керак, Ўзбекистондаги ягона мухолифатчи демократик ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери мамлакатимиз Сиз ўтказаётган косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтожлигини айтиб келмоқда. Илтимос, шулар билан шуғулланинг.

Билсангиз керак:

- Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.

- Фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.

- Шу ғоялар амалга ошириш учун собиқ Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни эски лавозимига қайтариш, ҳозирги турли даражадаги давлат ходимларидан тозаланиш керак.

- “Толибон” каби террористик гуруҳлар билан эмас, “Бирлик” Партияси каби демократик мухолифат ташкилотлари билан бирга ишлаш керак.

Шундай қилинса, мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону