13 March 2020
14:46 - Коронавирус дунёнинг сал кам ҳамма ерига бориб бўлди, Ўзбекистон ҳукумати ҳамма нарсани ўз халқидан яширмоқда
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) ва АҚШнинг Жон Хопкинс Университетининг маълумотларига асосланиб, коронавирус инфекцияси (COVID-19) дунё бўйлаб жами 135 мингдан кўп кишида аниқлангани, улардан 70 405 нафари соғайиб кетгани, 4990 киши вафот этганини “Ҳаракат” Агентлиги ҳам хабар қилган эди.

Жонс Ҳопкинс Университети кўра, COVID-19 тарқалишининг энг катта ўчоғи ҳали ҳам Хитой бўлиб қолмоқда (81 мингга яқин зарарланиш ҳолати, 3177 ўлим, 64 мингдан ортиқ киши соғайган).

Италия (15113 ҳолат, 1016 ўлим), Эрон (10 075 ҳолат, 429 ўлим), Жанубий Корея (7979 ҳолат, 71 ўлим) давлатларида ҳам вазият ҳалигача оғир. Испания (3248 ҳолат, 87 ўлим), Франция (2876 ҳолат, 61 ўлим), Германия (2750 ҳолат, 6 ўлим) ва АҚШ (1762 ҳолат, 41 ўлим) давлатларида ҳам коронавирус COVID-19 юқтирганлар сони жуда тез ортиб бормоқда.

Мана охирги маълумот Қозоғистондан келди. Бу мамлакатнинг Соғлиқни Сақлаш Вазири Элжон Биртанов 9-чи ва 12-чи март кунлари Германиядан келган 2 кишида коронавирус топилгани, улар ҳозир махсус изоляторларда сақланаётганларини билдирди. Қозоғистон Сенати раиси Дарига Назарбоеванинг Қирғизистонга ташрифи қолдирилгани ҳам бугун эълон қилинди.

Ҳамма биладики, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатимиз туристлар келиши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда туришини кўп марта такрорламоқда. Нима, бизга келаётган туристлар ичида ва чет элларга бориб келаётган ватандошларимиз ичида COVID-19 юқтирганлар йўқми? Бор, аммо бизда ҳукмронлик қилаётган режим ҳамма нарсани халқдан бекитиб келмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону