27 February 2020
22:26 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Шавкат Мрзиё камбағалликни камайтириш чоралари бўйича видеоселектор ўтказибди, масхарабозлик расмларданоқ бошланибди

Тошкентлик мухбиримиз хабар қилишича, бугун 27 февралда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларга бағишланган видеоселектор ўтказибди. Видеоселектор пайтида олинган расмга қаранг, биз уни телеэкрандан олдик. Шавкат Мирзиёнинг орқасида девордан бошқа ҳеч нарса йўқ, аммо оммавий ахборот воситаларидаги расмларнинг катта қисмида Шавкат Мирзиёнинг орқасида Ўзбекистон байроғи осилиб турибди, улардан биттасини биз ҳам шу хабарга қўймоқдамиз. Хабар масхарабозлик даражасида бўлгач, ҳақиқий ишларни қандай баҳолаш керак?

Шавкат Мирзиё “Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди” дебди ва нутқини шундай давом эттирибди:

“Зарур инфратузилма яратиш учун Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Улардаги ер участкалари тадбиркорларга бозор қийматида эгалик ҳуқуқи билан сотилади. Ушбу лойиҳа ўзини оқласа, иккинчи ярим йилликда яна қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.”

Ҳурматли ўқувчиларимиз, эътибор беринг, бугун бизда 1 АҚШ доллари 9526,28 сўмдир, демак, 100 миллиард сўм тахминан 100 миллион доллар бўлади. Қаранг, Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети 10 миллиард доллардан ҳам кам экан, Шавкат Мирзиё ярим йил учун 100 миллион доллар пулни кимдан олмоқчи? Исломий хотини, Фуҳуша лақабли Ислом Каримнинг Гугуша исмли қизиданмасми?

Шавкат Мирзиё билиши керакки, Давлат Бюджети Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган, демак, у - қонун. Мамлакат президенти қонунни ҳам бузиб, катта пулни ўзи истаган соҳага беришга ҳаққи йўқ. Уни тўхтатиш лозим. Ёки, ҳамма нарса аввалдан, ҳеч кимга айтилмасдан, бюджетга киритиб қўйилганми? Энди Шавкат Мирзиё ўзини реклама қилиш учун шунақа нарсалар билан шуғулланмоқчими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону