27 February 2020
16:13 - Ўзбеклар бор жой - жаннат: Шавкат Имамов Samsung компаниясида Москвада ҳафтада 7 кун, кунига 12 соатдан ишлаб, ойига 2 минг 300 доллардан кўп даромад олмоқда эмиш. Унинг адаши Шавкат Мирзиё нима дейди?

Ўзбекистондаги энг машҳур Интернет нашрлардан бири Kun.uz кеча, 26 февралда хабар қилишича, қашқадарёлик Шавкат Имамов 2017 йилдан бери дунёга машҳур Samsung компаниясининг Москвадаги офисида ҳафтада 7 кун, ҳар куни 12 соатдан ишлаб, 150-160 минг рублдан (2300-2450 доллар атрофида) ойлик олмоқда эмиш. Қаранг, у ҳафтада 7 кун, яъни ҳар куни 12 соатдан, яъни рухсат берилган 8 соат ўрнига 12 соатдан ишлаб, ўлаётган Ўзбекистонимизнинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришга ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги 100-200 доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, исми-шарифи ўзбекчасига Шавкат Имом бўлган қашқадарёлик Шавкат Имамов бунчалик катта маош олаётгани, маошни дунёга машҳур Samsung компаниясидан олаётгани – оддий шармандалик, кечирасиз, оддий масхарабозлик эмас, ўзбеклар учун жаннатсимон воқеадир.

Аммо, биз Samsung компанияси ва Kun.uz сайти устидан арз қилмоқчи эмасмиз. Бунчалик катта ойлик олиш Ўзбекистон учун, Ўзбекистон фуқароси учун жуда катта ғалаба. Ўзбекистонда ҳатто Президент Шавкат Мирзиё ҳам бунчалик катта ойлик олмаса керак, чунки у Бош Вазир бўлиб ишлаган йиллариёқ Ислом Каримнинг Гулнора исмли қизидан миллионлаб доллар пул олволган. Қаранг, Шавкат Мирзиёнинг, миш-мишларга кўра, Фуҳуша лақабли исломий хотини Гугуша – жанубий кореяликларнинг Samsung компаниясидан ҳам кучли экан.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, кўраяпсизки, чет эллик компаниялар Ўзбекистонда ҳаммани, ҳатто президентни ҳам, оғзини очолмайдиган қилиб қўйиб бўлдилар. Бу масхарабозликми, шармандаликми ёки оддий ҳақиқат? Биз оддий ҳақиқатни хабар қилаётганимиз учун Samsung компаниясидан, Kun.uz сайтидан, Шавкат Имомдан ва, энг муҳими, Шавкат Мирзиёдан кечирим сўраймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону