20 February 2020
13:28 - Шавкат Мирзиё хотини билан Туркияда, аммо Туркия ҳамма билан уруш ичида
Кеча 19 февралда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Туркияга расмий хотини Зироатхон билан келгани, туркиялик ҳамкасби Ражаб Эрдўған билан учрашув ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатган эдик. Бугун у Ражаб Эрдўғаннинг кутубхонаси очилишида ҳам иштирок этишини аввалдан маълум қилганмиз.

Кутубхона бугун расман очилса керак, аммо Туркия расмийларининг боши бошқа муаммолар билан банд. Бу муаммоларнинг энг муҳими – Россия тўғридан-тўғри хоинлик қилиб, Туркияни Суриядан ҳам сиқиб чиқариш устида ишлаётгани. Сўнги хабарларга кўра, Суриянинг расмий қўшинлари Туркияни Суриянинг шимолидаги Идлиб шаҳридан ҳам сиқиб чиқариш учун урушни давом эттирмоқдалар. Ҳозир Туркия ва Россия раҳбарлари Эрдўған ва Путин учрашишлари мумкинлиги муҳокама қилинмоқда.

Бунинг устига Германиядаги Ханау шаҳарчасида номаълум шахслар кеча бир нечта қаҳвахонага қуролли ҳужум уюштириб, туркларни ҳам ўлдирганлари ҳамманинг диққат марказида. Бугун Эрдўғаннинг кутубхонаси очилиши ҳам шу ва шу каби даҳшатли воқеалар таъсири остида ғариб шаклда ўтказилса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону