Туркиядаги мухбиримиз хабар қилишича, Шавкат Мирзиё Анқарага келгандан кейин, аввал Отатурк мақбарасини зиёрат қилибди, кейин Туркия Президенти Ражаб Эрдўған билан учрашибди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида икки президентнинг учрашуви ва бир-бирларига ёлғондакам мулозаматлари ҳақида хабарчалар тарқатилди.
Учрашувдан кейин улар қўшма матбуот конференциясига ўхшаган бир тадбир ўтказишди. Бу хабарга қўйилаётган расм – айнан шу тадбирда олинган ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган. Икки президент шу тадбирда имзоланган қандайдир шартнома матнини қўлларида ушлаб туришибди.
Энг қизиғи, ҳеч бир хабарда икки президент ҳозир Туркияда яшаётган собиқ мухолифатчи Салой Мадамин (адабий таҳаллуси - Муҳаммад Солиҳ) ҳақида гаплашиб-гаплашмаганлари умуман тилга олинмайди. Аммо, ҳамма тушунадики, Ражаб Эрдўғаннинг эс-ҳуши бу учрашувда эмас, Россия билан ҳам жанжал чиқаётган Суриядаги Идлиб шаҳарчасида.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения