14 February 2020
07:40 - Ўзбекистон тўла масхарабозлик: Уч йилда қурилиш соҳасида 119 нафар ишчи вафот этганмиш. “Ҳаракат”: Улар вафот этмади, ҳалок бўлди!
Кеча 13 февралда Gazeta.uz Интерент нашри хабар қилишича, уч йил ичида қурилиш соҳасида 119 нафар ишчи меҳнат фаолияти давомида вафот этганмиш. Охирги уч йилда фақат қурилиш соҳасида 302 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва 119 нафар ишчи ходим вафот этган, бундан ташқари, 117 нафар ишчи оғир тан жароҳат олгани қайд этилганмиш. Бу ҳақда Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат меҳнат инспектори Нозима Сулаймонова маълумот берганмиш.

Нозима Сулаймонова каби саводсиз ходимлар шунақа вайсайверишлари мумкин, аммо, ақли расо одам тушунадики, аслида, “119 нафар ишчи вафот этган эмас”, 119 нафар ишчи ҳалок бўлган.

Бу эси паст, тўғрироғи, мавжуд режимнинг қўғирчоқларидан бири бўлган Нозима Сулаймонова юқоридан қандай буйруқ берилса, уни бажариш билан шуғулланаверади. Аммо, ҳақиқат бошқача.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг Нозима Сулаймонова каби қўғирчоқлари “ҳалок бўлди” ифодаси ўрнига “вафот этди” иборасини ишлатиб, мамлакатимиз халқини алдаш билан шуғулланмоқдалар.

Шундай экан, демократик мухолифатнинг вазифаси - мавжуд режимни бундай ифлослардан тозалаш ҳам бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону