13 February 2020
21:08 -
Жуда қизиқ: Маданият Вазири Озодбек Назарбек “Илҳом” театрини ҳимоя қилмоқда, Шавкат Мирзиёнинг қизи Саида отасидан бунга рухсат олиб бўлганга ўхшайди
1. Озодбек Назарбеков: «Илҳом» театри ўз жойида қолишига келишиб олинди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Сўнгги кунларда шов-шувга сабаб бўлиб келаётган, кенг жамоатчилик эътиборида турган масала бу «Илҳом» театрининг келажаги ҳақидадир. 10 февраль куни ушбу масала юзасидан «Илҳом» театри бадиий раҳбари Борис Гафуров ҳамда театр жойлашган бино раҳбарлари билан учрашдим. Учрашувда нафақат Ўзбекистонда, балки, хориж мамлакатларида ҳам ўз довруғи ва мухлисига эга бўлган «Илҳом» театри ўз жойида қолишига келишиб олинди.
Маданият ва санъат Маданият вазирлигининг доимий ҳимоясидадир. Бундан буён «Илҳом» театрининг ижодий фаолияти ҳам ҳар томонлама вазирлик томонидан қўллаб-қувватланади», - деб ёзади Озодбек Назарбеков.
Аввалроқ, «Илҳом» театри ўзи жойлашган Shodlik Palace меҳмонхонасининг янги мулкдоридан бинонинг эгаллаб турган қисмини бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хати олгани хабар берилганди.
Хатда меҳмонхона биноси ташқи кўриниши ёқимсиз ҳолга келиб қолгани сабабли Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги талаби билан жорий йилда унинг тўлиқ реконструкцияси режалаштирилгани айтилган ва шу сабабли «Илҳом» раҳбариятидан театр учун янги жой топиш сўралган.
Театрнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, «театр асосчиси Марк Вайлга 1976 йилда давлат томонидан ажратилган ҳудуднинг йўқотилиши «Илҳом» театрига чиқарилган ўлим ҳукмини англатади». Таъкидланишича, жой театрга тегишли бўлмагани сабабли ҳуқуқий томондан «у бу масалада кучсиз».
1994 йилда меҳмонхона хусусийлаштирилгандан кейин театр унга ажратилган жойдан беғараз асосда фойдаланиб келган. Театр ва меҳмонхонанинг аввалги эгаси “Шодлик” ОАЖ ўртасида 2023 йилгача автомат тарзда 10 йилга узайтириш имкони билан ижара шартномаси имзоланган.
Бироқ 2017 йилда суд меҳмонхонанинг хусусийлаштирилиши ҳақидаги қарорни бекор қилгач, бино давлат назоратига ўтган.
Бундан олдин, Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёева «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирганди.
2. Саида Мирзиё: «Театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз!»
Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёева «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирди.
«Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермоқчиман. Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! «Илҳом» - маданий ҳаётимизнинг фахри!» - деб ёзди С. Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўз навбатида, Тошкент ҳокимлиги бу масалага изоҳ бериб, Shodlik Palace меҳмонхонаси биноси ҳокимлик балансида турмаслигини ва хусусий тадбиркорлик субъектига тегишли эканини маълум қилган.
Ҳокимликда таъкидланишича, бинодан фойдаланиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар унинг эгаси томонидан ҳал қилинади. // Kun.uz
* * * * *
“ҲАРАКАТ”: Ўтган асрнинг 70 йиллари Тошкентда шунақа гўёки ажойиб театр яратилгани ҳақида тошкентликларнинг сал кам ҳаммаси эшитишган эди. Демак, кўринишидан, у театр ҳали ҳам бор экан.
Ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу театрни яхши кўрган Саида отасидан уни сақлаб қолиш хусусида гарантия олган ва Маданият Вазирига бу ҳақда Шавкат Мирзиёнинг шахсан ўзи буйруқ берган. Маданият Вазири бу театрнинг икки раҳбари билан шахсан учрашганини бошқача изоҳлаш қийин.
Нима бўлганда ҳам, бизнинг бу ва бу каби театрларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бу мавзуга катта эътибор бераётганлари ростдан ҳам жуда қизиқ.