Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожик режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди.
Узундан-узоқ хабарда хабарда коррупция ва порахўрлик битта сўз, яъни “коррупция” деб тилга олинмоқда. Аммо, халқимиз юз, балки, минг йиллардан бери порахўрлик сўзи билан яшайди. “Коррупция” сўзи руслар билан бирга келган ва унинг маъноси бутунлай бошқача
Порахўрлик, ўзбекча изоҳли луғатга кўра, бирон ишни ноқонуний тарзда битириб бергани учун мансабдор шахсга бирон нарса ёки пул бериш билан шуғулланишдир.
Википедиянинг рус тилидаги изоҳига кўра, коррупция - термин, обозначающий обычно использование должностным лицом своих властных полномочий и доверенных ему прав, а также связанных с этим официальным статусом авторитета, возможностей, связей в целях личной выгоды, противоречащее законодательству и моральным установкам.
Бу изоҳга кўра, “порахўрлик”ни ҳам “коррупция” десак бўлаверади, аммо бизнинг халқимиз ҳали бундай қадамга тайёр эмас. Билмаганлар учун билдириш керакки, “пора” сўзи Туркияда “пул” ўрнига ишлатилади. Шундай экан, “порахўрлик” нималигини у ерда бутунлай тушунишмайди. У ерда биздаги “пора” сўзи ўрнига “рушвет” сўзини ишлатишади.
Тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиё Туркияга борганда ёки Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Ўзбекистонга келганда, у бизнинг президентга буюк Отатурк Ислом Дунёсида биринчи дунёвий/секуляр давлат яратганда, турк тили ичида кўпайиб кетган араб/форс сўзларидан тозаланиш учун янги туркча сўзлар ва ифодалар яратиш билан шуғулланадиган ИЛМИЙ ИНСТИТУТ яратганини ва шу йўл билан турк тилидаги ортиқча сўзлардан тозаланишганини айтиб берган, бизда ҳам шундай қилиш хусусида маслаҳатлар берганга ўхшайди.
Шавкат Мирзиё ҳаммага ўзини яхши қилиб кўрсатиш билан шуғулланаётгани сабабли, Ражаб Эрдўғаннинг маслаҳатларини қабул қилганга ўхшайди. Аммо, унга тушунтириш керакки, ҳозир бизда “коррупция”дан кўпроқ “порахўрлик” оёғимизга болта бўлиб урилмоқда.
Демак, авваламбор Шавкат Мирзиёнинг истеъфосини талаб қилиш керак. Унинг бугунги каби ўтказилган йиғилишларининг ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Ўзбекистонимиз коррупция ва порахўрлик ботқоғида ўлаверади. Мана, лотин алифбосига гўёки расман ўтганимизга кўп йиллар бўлди, аммо, амалда ҳали ҳам рус алифбоси билан яшамоқдамиз. Бундай ишларни бир дақиқада қилиб бўлмайди, жаноб Шавкат Мирзиё! Сиз таклиф қилаётган Жамоатчилик Палатаси бир тийинга қиммат нарсадир!