11 February 2020
13:35 - Хабарчилик соҳасида ҳам Ислом Карим замони тикланди: Аввалги хабарларни қайтадан ёзиш оддий ҳолга айланмоқда. Kun.uz cайтида бўлаётган воқеалар айнан шуни кўрсатмоқда

Куни кеча, яъни 2020 йил 10 феврал соат 19:00 да бизнинг сайтимизда “Сенсация ва Шавкат Мирзиёга чиройли шапалоқ: Президентнинг маддоҳи Тўра Боболов ҳукмронлик қилаётган Сурхандарёда “снос”лар давом этмоқда. Президент ва ҳокимлар истеъфога!” сарлавҳали хабар эълон қилинган ва ўша хабарда шундай дейилган эди:

«Бугун Kun.uz Интернет нашрининг мухбири Шуҳрат Шокиржонов шу сайтда эълон қилган “Ҳолвани ҳоким, калтакни етим ейди: Сариосиёда аёл нега қўлига болта олди?” сарлавҳали хабарида айтилишича, Сурхандарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Гулобод” МФЙда қурилган янги уйи бузилишига қаршилик билдирган Холбиби Донаеванинг видеомурожаати ижтимоий тармоқларда, жумладан YouTube тармоғида ҳам тарқатилган: (youtube.com/watch?time_continue=77&v=uGhU-AlEipI&feature=emb_logo).»

Бизнинг хабардан кейин Kun.uz Интернет нашрида Шуҳрат Шокиржоновнинг хабари қайтадан ёзилди ва эълон қилинди.

Авваламбор айтиш керакки, хабарнинг сарлавҳаси ўзгартирилди, “Ҳолвани ҳоким, калтакни етим ейди: Сариосиёда аёл нега қўлига болта олди?” ўрнига “Сариосиёда аёл масъулларни болта билан қарши олди. Бунга уни нима мажбур қилди?” деб ёзилди. Кейин, бу хабарда Холбиби Донаеванинг YouTube тармоғида ҳам тарқатилган видео-интервьюсига боғловчи лавҳа олиб ташланди. Энг муҳими, хабарнинг охирида Kun.uz Интернет нашри раҳбарияти тарафидан ёзилган тахминан қуйидаги сўзлар олиб ташланди: “Мақола муаллифининг фикрлари бизнинг фикрларга мос келмаслиги мумкин”. Энди мақола муаллифининг фикрлари учун Kun.uz ҳам маъсул бўлиб қолди.

Шундан кейин, YouTube тармоғидаги Холбиби Донаеванинг видео-мурожаатини кўрувчилар сони камайгани йўқ, аксинча, янада кескинроқ ортишга бошлади. Kun.uz сайтининг мақсади нима бўлганини тушуниб бўлмайди. Аммо, ҳақиқат шундай.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону