Кеча, 9-чи февралда Истанбулнинг Янгиқапи майдонида бир маҳаллар Ражаб Эрдўған билан бир партияда бўлган, аммо ҳозир ўзининг Саодат Партиясига раислик қилаётган Темел Қорамоллаўғли янги ҳамкорлар иштирокида Доналд Трампнинг “аср келишуви" лойиҳасига қарши митинг ўтказди. Маълумки, бу лойиҳага кўра, Қуддус/Иерусалим Исроилнинг ягона пойтахти бўлиб қолиши, Фаластин давлатининг пойтахти мужмал шаклда тақдим этилган Жанубий Қуддус бўлиши керак эди.
Кечаги бир неча минг кишилик митингда Темел Қорамоллаўғли билан бир қаторда Жумҳурият Халқ Партияси раиси Кемал Қиличдорўғли, яқинда тузилган Келажак Партиясининг раиси, ундан аввал Ражаб Эрдўған президентлиги пайтида Бош Вазир бўлган Аҳмет Довудўғли ва Истанбул шаҳар ҳокими Акром Имомўғли турдилар. Уларнинг ҳаммалари митингда нутқ сўзлаб, “аср келишуви" лойиҳасига қарши эканликларини очиқча гапирдилар.
Расмда биринчи қаторда бўйнидаги шарфини пальтоси ичига олган Аҳмуд Довудўғли, унинг чап тарафида Темел Қорамоллаўғли, Кемал Қиличдорўғли ва ундан кейин турган номаълум кишидан кейин Акром Имомўғлини кўрмоқдасиз.
Бу хабар ва расм Жумҳурият Халқ Партиясининг Сumhuriyet.com.tr сайтидан олинди.