Озорбайжон парламенти – Миллий Мажлис бугун қайтадан сайланди. Ҳозир сайлов тугади. Меҳнат Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш ташкилоти АҚШнинг AJF&Associates İnc ташкилоти билан бирга ўтказган Exit-poll натижаларига кўра, парламентдаги 125 ўриннинг 69 таси диктаторлик режимининг ҳукмдор партияси – “Янги Озорбайжон Партияси” номзодларига тегибди.
Озорбайжонда демократик мухолифатнинг асосий оммавий ахборот воситаси бўлган “Туран” агентлиги экспертлари бу сайловлар демократик руҳдан узоқда бўлганини, ҳамма сайлов участкаларида оммавий қонун бузилишларга йўл қўйилгани, уларни расмга олишга йўл берилмагани, ЕХҲТнинг 358 кузатувчиси ўз хулосаларини эртага билдиришини эълон қилганини, ўзини мустақил партия деб ҳисоблайдиган бир неча партиянинг номзодлари бугун гўёки 41 ўрин олганларини айтмоқда.
Узул-кесил натижалар 1-2 кун ичида Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан эълон қилинса керак.
Бу сайловлар 2 ойча аввал кутилмаганда, тўсатдан эълон қилинганда, ҳамма демократик партиялар, биринчи навбатда, Озорбайжон Халқ Фронти Партияси сайловларни бойкот қилишини билдирган эди. Аммо, кучи бўйича бу мамлакатда 2-чи ўринда турадиган “Мусават Партияси” бу сайловларда қатнашиш учун бел боғлади, бироқ, Exit-poll натижалари кўрсатаётгандек, биронта депутатлик ўрнини ололмади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения