08 February 2020
18:39 - Қозоқбой Йўлдошев ҳақ: Адлия Вазирлиги ҳамда адабиётшунослар ўзбек тили масаласида қуруқ вайсаш билан оворалар. Жаноб Қозоқбой Йўлдошев, келинг, “Бирлик”га қўшилинг!

ЎзА хабар қилишича, Халқаро пресс-клуб сессиясида давлат тили мавқеи борасида қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Ҳамма Ўзбек тилини байрам сифатида нишонлаш ҳақида вайсамоқда. Аммо, бошқача фикрлайдиганлар ҳам йўқ эмас.

“Ўзбек тилини байрам сифатида нишонлашдан аввал уни мавқеини жойига қўйиш керак”, дебди халқаро пресс-клуб сессиясида қатнашаётган педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев (расмда).

Мана унинг пресс-клуб сессиясида айтган гаплари: “Бугун Адлия Вазирлиги, адабиётшунослар ва бошқалар ўзини ўзбек тили мавқеини кўтаришда хизмат қилаётгандек кўрсатяпти. Ўзлари эгаллаб турган лавозим, иш фаолияти бўйича бекор ўтирмаётганларни исботлашга уриняпти. Шунча гап ва баҳсларни йиғиштириб, "бир ой ичида барча-барча пешлавҳа, реклама ва эълонлар давлат тилида бўлсин", деган қарор чиқариш қийинми?”

Бу сўзларни ЎзАнинг хабарида олдик. Нимага Адлия Вазирлиги ва бошқа вазирликлар ҳамда адабиётшунослар амалий ишлар билан шуғулланиш ўрнига, вайсаш билан оворалар?

Мутлақо кўпчилик фақат вайсаш билан овора экан, ҳақиқий фикрини билдираётган Қозоқбой Йўлдошев ва у каби инсонлар ўз вақтида, яъни СССР замонида, Ўзбекистонда ўзбек тилини давлат тили қилдирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида кейинчалик яратилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига қўшилишлари ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг саҳифаларида ўз фикрларини очиқча билдиришлари керак.

Қани, келинг жаноб Қозоқбой Йўлдошев ва у кабилар, сафларимизга қўшилинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону