08 February 2005
04:00 - 20:00 - «Комсомольская правда» ва президент Каримов 18:00 - Президент мажлис ўтказди - Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (8 февраль, сешанба маълумоти)
20:00 - «Комсомольская правда» ва президент Каримов

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 30 январда 67 ёшга тўлди. Шу муносабат билан унга келган табрикномалар матбуотда одат бўйича эълон килинмайди. Бу йил улардан факат биттасини - Россияда чикадиган «Комсомольская правда»нинг бош мухаррири Владимир Сунгоркиннинг табригини истисно килганда. Бугунги «Халк сўзи» газетасида «Самимий кутлов» сарлавхаси остида босилган табригида бош мухаррир президентга узок умр кўриш баробарида ўз газетасини ўкиб туриш тилагини билдиради.

Хар ким хар кимга кутлов юбориши мумкин. Бундай фактдан яширин маъно кидириш хам бефойда. Аммо, Владимир Сунгоркиндек бир шахснинг табриги Ўзбекистон матбуотида, бунинг устига, хокимиятнинг расмий органида эълон килинса, ўйланиб колиш керак.

Маълумки, бир махаллар, айникса, кайта куриш йиллари, объективлиги, долзарб муаммолар борасида аналитик чикишлари билан танилган «Комсомольская правда»нинг бугунги «Комсомольская правда»га хеч бир алокаси йўк. Уларни факат номи бир десак, янглишмаймиз.

Бугунги «Комсомольская правда» Россиядан чикадиган «Совершенно секретно», «Московской комсомолец» газеталари каби, Гарб тили билан айтсак, бульвар нашрига айланган. Бундай газеталар жамиятнинг паст табакаларига мўлжалланган бўлиб, асосан, текширилмаган, аммо, сенсацион арзон-гаров материалларни ёйинлаш билан машгул бўладилар.

Бу газета Бош редакторининг Каримовга табриги бизда эълон килиниши бекорга бўлмаса керак. Шуни тахмин килиш мумкинки, расмийлар бу газетани «Труд» ва «Аргументы и факты» каби Ўзбекистонда таркатишни режалаштирмокдалар. Биринчи кадам сифатида эса, унинг Бош редактори «бизнинг» Каримовни канчалик хурмат килишию, колаверса, севишини билдириб кўйдилар.

18:00 - Президент мажлис ўтказди

Расмий хабарга кўра, кеча Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентда, Оксарой кароргохида хукуматнинг расман янги тайинланган аъзолари билан амалий кенгаш ўтказган. Унинг мавзуи хукуматнинг бундан буёнги ишини ташкил этиш масалалари бўлган.

Хабарда айтилишича, Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халк таълими, Согликни саклаш вазирликлари ишидаги, “ахолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган“ хокимият органлари фаолиятидаги жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилган. Хукукни мухофаза килувчи идораларга коррупция, порахўрлик, шахсий содиклик ёки кариндош-уругчилик, таниш-билишчилик каби холатларга карши курашни кучайтириш вазифаси топширилган.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (8 февраль, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1066 сўм 78 тийин; 1 евро = 1368 сўм 47 тийин; 1 рубль = 38 сўм 12 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1068 сўмга сотиш ва 1074 сўмга харид килиш, 1 еврони 1370 сўмга сотиш ва 1390 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 2000 сўмга сотиш ва 2029 сўмга харид килиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону