Podrobno.uz Интернет нашри Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб хабар қилишича, 2019 йили 12,8 миллион ўзбекистонликлар чет элларга чиқишибди. Уларнинг12,3 миллиони МДҲ давлатларига, қолганлари бошқа давлатларга чиққан. Уларнинг 7,4 миллиони эркаклар, 5,4 миллиони аёллар экан.
МДҲга чиққан ватандошларимизнинг 5,4 миллиони (42,4%) Қозоғистонга, 3,8 миллиони (29,9%) Қирғизистонга кетишган, бошқа давлатларга кетганларнинг сони қуйидагича:
Тожикистон – 1,5 млн (11,7%)
Россия – 1,3 млн (10,2%)
Туркманистон – 92,8 минг
Белорус – 13,7 минг
Озорбайжон – 13,5 минг
МДҲ ташқарисидаги давлатга чиққанларнинг сони қуйидагича:
Туркия – 219,4 минг
Жанубий Корея – 83,3 минг
Бирлашган Араб Амирликлари – 65,8 минг
Хитой – 35,7 минг
Ҳиндистон – 26,4 минг
АҚШ – 24,3 минг
Бу рақамлар ҳар қандай одамни ўйлантириб қўяди, дейди мухбиримиз. Ташқарига чиқаётганларнинг кўпчилиги МДҲ ичида Қозоғистон ва Қирғизистонни, ташқарисида Туркияни танлагани жуда қизиқ.