21 January 2020
13:00 - Даҳшат: Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг хабарига кўра, Томск вилоятидаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистон ФВВнинг Телеграмдаги хабари:

2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Россия Федерацияси Томск области, Асино райони, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида, уйнинг 208 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ООО “ГРИНВУД” ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.

Вафот этган фуқаролар Томск области Асино шаҳридаги район шифохонаси моргида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

* * * * *

“Ҳаракат”: Расм Россия Федерацияси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг сайтидан олинган. Қаранг, бечора ватандошларимиз шундай ҳароб кулбаларда яшаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқиш учун пул ишламоқдалар. Кеча Олий Мажлис палаталарининг алоҳида йиғилишларида баландпарвоз нутқлар сўзлаган, аммо "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси лидерининг таклифларига қулоқ солмаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону