21 January 2020
05:09 - Террористик “Ислом Давлати” гуруҳининг янги раҳбари Амир Муҳаммад Абдул Раҳмон ал-Мавли ал-Салби бўлибди

The Guardian Интернет нашрининг сайтида хабар қилинишича, Ироқнинг Тал Афрар шаҳрида туркманлар оиласида туғилган Амир Муҳаммад Абдул Раҳмон ал-Мавли ал-Салби ИШИДнинг, аниқроғи, ҳозирги номи “Ислом Давлати” бўлган террористик гуруҳнинг лидери бўлибди. У ИГнинг раҳбари бўлгани - аввалги лидер, 48 ёшли Абу Бакр ал-Боғдодий ўтган йилнинг 27 октябрида АҚШ кучлари тарафидан Сурияда ўлдирилгандан кейин эълон қилинган экан.

Унинг акаси ёки укаси Адель Салби “Туркман Ироқ фронти” номли партиянинг лидери бўлиб, фаолиятини Туркияда олиб борар экан. Амир Муҳаммад Абдул Раҳмон ИГнинг лидери деб эълон қилингунча ака-ука доимий алоқада бўлган эканлар.

Ироқда тахминан 2 минг атрофида ИШИДчилар ва уларнинг оила аъзолари қамоқда ётишибди. Европа бундан қўрқмоқда, чунки, улар қочишса, ислом терроризми қайтадан оловланиши мумкин.

Ҳозир ҳамманинг диққат марказида ИГнинг лидери Амир Муҳаммад Абдул Раҳмон турибди. У бор экан, Яқин Шарқда тинчлик бўлишини кутиш мумкин эмас, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону