20 January 2020
18:55 -
Шавкат Мирзиё деҳқонларни аччиқ гармдори экишга, кейин ҳаммани чет элдан инвесторлар олиб келишга чақирганди, ҳозир эса Олий Мажлис палаталарининг ишини яхшилашга чақирмоқда. “Бирлик” нима дейди?
Бугун пешиндан кейин Олий Мажлснинг юқори палатаси – Сенат ўзининг биринчи ялпи мажлисини ўтказишга бошлади. Ҳозиргача, у ерда Шавкат Мирзиё нутқ сўзлагани ҳақидагина хабарлар тарқатилмоқда.
Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда ҳамма нарса ғариб аҳволда эканлигини, ижтимоий муаммолар фақат кўпайиб боараётганини Олий Мажлис палаталари, жумладан Сенат ва “Маҳалла” ташкилотлари яхши ишламаётгани билан тушунтиришга ҳаракат қилиб ётибди. У Яқин Шарқ ва Афғонистондан келаётган хавфлар бизни ўраб олаётганини ҳам урғулабди.
Нимамиш, муаммоларни ечиш билан фақат Бош вазир ва Президент эмас, бутун ҳукумат ва маҳаллий органллар шуғулланиши керакмиш.
Шавкат Мирзиё Сенатни шакллантириш очиқлик ва транспарентлик каби демократик тамойиллар асосида миллий сайлов қонунчилиги талабларига асосан амалга оширилганини гапириши эса, масхарабозликдан бошқа нарса эмасди.
Қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларининг хабарларида Сенатнинг бугунги мажлисида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашаётгани ҳам алоҳида урғуланган.
Аммо, у ерда ҳуқуқ ҳимоячилари ва мавжуд режимдан мустақил бўлган ўзбекистонлик журналистлар йўқ-ку. Бунга нима дейсиз?
Хуллас, кўриб турибмизки, Шавкат Мирзиё “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат кўрсатиб берган камчиликларга, Сенат яна ўша Ислом Карим Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддаф таклиф қилган усуллар билан, Ўзбекистон Конституциясининг асосий моддаларни оёқ ости қилиб, яна ўша эски усуллар билан Олий Мажлис палаталарини шакллантиргани ҳақидаги аниқ фактларга ТУПИРИБ, ҳозирги Олий Мажлис билан яхши натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида вайсаб ётибди.
У нутқининг охирида Сенат кенгаши ва қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш зарурлигини гапиришгача борди. У гапирдими, демак, қўғирчоқ кадда-Сенаторлар айнан шундай қилишади.
Бунақада узоққа кетолмаймиз. Ўзбекистон, бир маҳаллар СССРда бўлгани каби, ўлим йўлидан кетмоқда. Демак, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётгандек, мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак, ШАРТ. Косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар керак. Масалан, ҳозирги кадда-Сенаторлар халқ тарафидан сайланадиган Сенаторларга айлантирилиши керак.
Агар Шавкат Мирзиё шу оддий ҳақиқатни тушунмаса, халқ майдонларга чиқиб, ундан ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар бошлашни талаб қилишга бошлайди. Ана ўшанда халқни ҳеч ким тўхтатолмайди.
Расмдаги Сенатнинг мажлисига қаранг. Унинг бор-йўғи 100 нафар аъзоси бор, ҳозирча уларнинг сони 97 та. Аммо, Сенатнинг мажлислар зали юзлаб одамлар билан тўла. Ҳаммаёқ масхарабозлик.