15 January 2020
19:34 - Россияда муҳим воқеалар: Владимир Путин Россия парламенти – Федерал Мажлисга мурожаат қилди, унинг кетидан Бош вазир Медведев бутун ҳукумати билан истеъфога кетди

Ҳар йили февраль ойида Федерал Мажлисга мурожаат қилиш анъанасини яратган Россия Президенти Владимир Путин бу йил нимагадир шошиб қолиб, бугун пешинга яқин соатларда Федерал Мажлисга мурожаат қилди. 1 соатдан бироз кўпроқ вақт давом этган мурожаатдан кейин, Владимир Путин Вазирлар Маҳкамаси аъзолари билан учрашди. Учрашув кетидан Дмитрий Медведев ўз ҳукумати билан истеъфога кетишини эълон қилди.

Дмитрий Медведев ўз қарорини Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаатидаги Конституцияга ўзгартиришлар киритиш таклифидан келиб чиққанини айтди. Путин Хавфсизик Кенгашида раис ўринбосари лавозими яратиш кераклигини, бу янги лавозимга Дмитирий Медведев тайинлаши кераклигини урғулади.

Тахмин қилиш мумкинки, Владимир Путин мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиб, АҚШда каби, президент ва Бош вазир лавозимларини ўз қўлига ўтказиш ниятида бўлса керак.

Reuters агентлигидан олинган расмда Владимир Путин ва Дмитрий Медведев.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону