15 January 2020
19:11 - Сенаторларни кадда-Сенаторликдан чиқариш керак. Аммо, Ўзбекистон раҳбарлари эски анъанани ўзгартирмоқчи эмаслар. “Бирлик”нинг жарчиси “Ҳаракат” нима дейди?

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бу хабарнинг биринчи қисмини, яъни Сенат аъзолари сайлови қандай ўтказилиши ҳақидаги МСК аъзоси Баҳодиржон Юнусовнинг мақоласини, расмиятчилик учунгина қўйдик. Муҳим бўлгани, бу мақоладан кейин қўйилган "Ҳаракат" Агентлигининг фикрларидир. Илтимос, ўшанга эътибор беринг.

ЎзА: Сенат аъзолари сайлови қандай ўтказилади?


 


Шу кунларда Сенат аъзолари сайлови арафасидамиз. Аввал бу сайлов Марказий Сайлов Комиссиясининг низоми асосида олиб борилар эди. Энди Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси асосида ўтказилади.

Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан сайланади. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Шу йил 8 январь куни бўлиб ўтган Марказий Сайлов Комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайловини ўтказиш муддатлари ва ўтказиладиган жойлари белгиланди.

Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Сайловчи депутатни бевосита сайлаган бўлса, Сенат аъзоси сайловчи ишонч билдирган вакили – депутат томонидан билвосита сайланади. Айнан шу жараён депутатнинг зиммасига катта масъулият юклайди.

Юқорида айтилганидек, Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш қўшма мажлисда амалга оширилади. Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш учун раислик қилувчининг тақдимномасига биноан очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан Маслаҳат кенгаши сайланади.

Кодексга киритилган ушбу қоида аввалги низомларда белгиланган Оқсоқоллар кенгаши эмас, балки Маслаҳат кенгаши институтига Сенат аъзолигига номзодларни тавсия қилиш ваколатини беради.

Маслаҳат кенгаши давлат ва жамият фаолиятининг турли тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли депутатлар орасидан Сенат аъзолигига номзодларни кўрсатади ва кўриб чиқади ҳамда сайлов бюллетенига киритиш учун таклиф беради.

Қўшма мажлисда Маслаҳат кенгаши раиси тавсия этилаётган номзодлар ҳақида маьлумот беради ва мажлис иштирокчиларининг фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, ушбу Сенат аъзолигига номзодлар сайлов бюллетенига киритилиши қўллаб-қувватлангач, сайлов бюллетенига киритиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Сайлов бюллетенига олти нафардан кам бўлмаган Сенат аъзолигига номзод киритилади.

Навбатдаги масала сайлов жараёнини ташкил қилиш бўлиб, қўшма мажлис қатнашчилари таркибидан Саноқ комиссияси сайланиши ҳам бу сайловнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатади.

Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатлар орасидан тўққиз нафаргача аъзодан, шу жумладан, комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда Саноқ комиссияси сайланади. Бу комиссия сайловнинг адолатли ўтказилишида муҳим ўрин тутади.

Яширин овоз бериш бошланишидан олдин Саноқ комиссияси раиси уни ўтказиш тартибини эълон қилади. Комиссия аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини текширади ва бир маротаба ишлатиладиган пломбалар билан муҳрлайди.

Сайлов қутиси овоз берувчи унинг ёнига албатта яширин овоз бериш кабинаси ёки хонаси орқали ўтиб борадиган қилиб ўрнатилади.

Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутат Саноқ комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда овоз берувчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени топширилади.

" ёхуд "х" белгисини қўйиш орқали тўлдирилади.üСайлов бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган Сенат аъзолигига номзодларнинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга "+" ёки "

Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини кўринарли жойда туриши керак бўлган сайлов қутисига ташлайди.

Бузиб қўйилган сайлов бюллетени овоз берувчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Яширин овоз бериш жараёни тугаганидан кейин фойдаланилмаган, шунингдек, бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши лозим. Бундай бюллетенларнинг чап томондаги юқори бурчаги қирқиб қўйилади ва алоҳида сақланади.

Овозларни санаб чиқиш Саноқ комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш натижалари аниқлангунига қадар танаффуссиз ўтказилади.

Яширин овоз бериш натижалари бўйича баённома тузилади. Баённома Саноқ комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирон-бир тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Овоз бериш натижаларига кўра бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган Сенат аъзолигига номзодлар, башарти қўшма мажлисда ҳозир бўлган маҳаллий Кенгашлар депутатларининг эллик фоизидан кўпроғи уларни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш чоғида белгиланган миқдорда Сенат аъзолари сайланмаган бўлса, сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолиги учун овозларнинг зарур миқдорини тўпламаган номзодлар бўйича ана шу қўшма мажлиснинг ўзида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси қўшма мажлисларнинг баённомалари асосида бу баённомалар келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Сенат аъзоларини рўйхатга олади. Рўйхатга олишдан кейин ўн кун ичида эса гувоҳнома ва кўкрак нишони беради.

Агар сайлов давомида, овозларни санаб чиқиш, яширин овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида ушбу кодекс талаблари сайлов натижаларига таъсир қилган тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса, Марказий Сайлов Комиссияси Сенат аъзоларининг сайловини ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин.

Кўриниб турибдики, Сенат аъзолари сайлови ўз ичига бир неча босқични олувчи мураккаб сайлов жараёни ҳисобланади. Юқорида қайд этилган қоидалар аниқ ва бир хилда амалга оширилиши сайловда қонунийлик, адолатлилик, эркинлик, ҳаққонийлик тамойиллари таъминланишига хизмат қилади.

Мамлакатимизда Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловларининг қонун талаблари асосида демократик принциплар асосида ўтказилиши, муносиб номзодлар сайланиши Сенатнинг нуфузи ошиши, ҳудудлар манфаатларини умумдавлат манфаатлари билан уйғун ҳолда рўёбга чиқаришига замин яратади.

Баҳодиржон ЮНУСОВ,
Ўзбекистон Республикаси Марказий
Сайлов Комиссияси аъзоси

* * * * *

«Ҳаракат»: Кўриб турибсизки, расмиятчилик учун депутатларни гўёки халқ тўғридан-тўғри сайласа ҳам, Сенаторларнинг 84 нафари Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафий таклиф қилган усул билан, яъни ДЕПУТАТЛАР тарафидан сайланади, қолган 16 нафари Президент тарафидан тайинланади. Демак, бизда сенаторлар – кадда-Сенаторлардир. Бунақа масхарабозлик йўқ қилиниши ва Сенатор кадда-Сенатор эмас, ҳақиқий Сенатор бўлиши керак. Тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланиши ШАРТ!

Бу таклиф Сизларга тегишли, жаноб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Марказий Сайлов Комиссияси аъзолари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону