14 January 2020
18:12 -
Юсуф Жума: Марказий Осиё - кўхна Туроннинг ўзагидаги СОТҚИНИЗМ
Ўрис хар куни Ўзбекистондан бир тонна олтин олиб кетаяпди!
Мухтарам Президент - жаноб Шавкат Миромоновичнинг энг биринчи душмани ким?!
Туғилган ерингизга ўт кўйманг, ҳурматли ҳукмдор!
Дунё….мендан нафратланади. Чунки мен унинг қилмишлари ёмонлигини фош этаман.
Хазрати Исо - Масиҳ.
Эгамиздан қўрқиш - ёмонликдан нафратланиш демакдир.
Йўл-йўриқ кўрсатувчиси йўқ халқ ҳалок бўлади.
Маслаҳатчилари кўп бўлса ғалаба қилади.
Сулаймон элчи сузлари.
Сен менга дўстингнинг кимлигини айт -
Кимлигингни айтай - бор шундоқ ҳикмат.
- Юсуф кимсан - дейсан, дўстим – Тангридир -
Энди кимлигимни билдингми, номард?!
ХХХХХХХХХХ
Оқил қилса эрни фақат эс қилади,
Эссизликчи - фақат қора юз қилади.
Этма зинҳор тўғри гапга жиззакилик,
Жиззакилик жиззакини жиз қилади.
Ким бу битикни ўқиса - бардош билан охиригача ўқисин - эси бўлса ютқазмайди, подшо ҳам, гадо ҳам нимадир олади…Бир оз чўзилди - бундай нарсани ёзганимга бир йилдан ошди - тўғри гаплар йиғилиб қолди - кечирасизлар….
Нодонликнинг чегараси йўқ дейдилар - нотўғри - нодонликнинг чегараси бор - бу - хамма нарсани ўзим биламан деб манманлик этишдир - у ёғи жиннилик.
Ҳатто ўз ичинг оғриса - билмайсан - оғриқ қоринданми, ўтданми, жигарданми - эмчига чопасан - ичингдагини билмас экансан - ҳамма нарсани қаердан биласан?!!!
Адашмаслик учун - ҳамма нарсани билгувчи ягона Тангрига чоп - оқилга чоп - ҳикматга чоп - тўғри йўлга чоп - тўғри гапга чоп!!!
Ҳамма нарсани биламан деди Ислом Каримов. Шу боис - юртга - миллатга, ҳатто ўз уйига, ўзига ўт қўйди. Издошининг изидан ҳам тутун кўриняпди.
Мени Бухородаги Отбозор турмасига келтиришганда икки қатор саф тортган погонлилар орасидан олиб ўтишди - ичида трос бўлган резина тайоқда бари бошимдан оёғимгача - тўғри келган еримга уришарди.
- Террорчилар! - деб сўкиндим - ким сизларга бундай буйруқ берди?! - дедим.
- Бош Вазир Мирзиёев сени ва ўғилларингни ўлдиришга буйруқ берди, -
деди, - бош опер Отабек Собиров, буни МХХходими Ботирали Сафаров тасдиқлади.
Бу икки жаллод кейин ҳам бесаноқ карра қийноққа солишаркан - Бош вазир қачон Юсуф Жума билан ўғилларини ўлдирасиз - деб турмага қўнғирок қилаяпди. Ота эса ўлдирманг – деяпти - дейишардилар. (Каримов ўлдирманг деган - чунки бутун жавобгарлик унинг бўйнида эди - қамагани учун хам жавоб бериши керак эди - берди хам… Мирзиёев мени ўлдиртириш билан хам мендан, хам Каримовдан қутулмоқчи бўлган…
Тағин бир пайтнинг ўзида Каримовнинг террорчи пагонлилари - сен Алишер Усмоновдан пул олгансан - Мирзиёевни президет этиш учун - дердилар.
Алишер Усмонов мени танимаса ҳам керак.
Мен Шавкат Миромоновичга юртга кайтишимга изн беришини сўраб - кўп илтимосномалар ёздим - изн йўқ.
От минган отасини танимайди дейдилар. Мен подшо бўлиш учун йўлга чиқмаганман - юрт учун - буюк Турон учун - эрку Ҳақ деб йўлга чиққанман - унга қарши эмас - тарафдор бўлиб бормоқчи эдим - улуғ дўстларим Дадахон Ҳасан, Мамадали Маҳмудлар билан уни роса олқишладик - элу юртга хизмат этади дегандик - Йўлни Турон сари бур!!! - дегандим - афсус…
Оналарининг гўрларига юкинишга олисдан борган Ҳамид Исмоил, Насрулло Саййидлар аэропортдан ортга қайтарилдилар - қотилликдан баттар шавқатсизлик - Ш.Мирзиёев кўрсатмаси билан қилинганига шубҳа қилмайман… Улар инқилоб қилиш учун, Президент бўлиш учун бормагандилар - ҳатто мухолиф хам бўлиб бормагандилар.
Мухолифатни юртга киритмайман деганда - четдаги барча ўзбекни киритмайман деяпти - Мирзиёев - Каримов хам шундай деганди. Бугун Каримовдан ижозат олишга ҳожат қолмади. Бу кун Мирзиёевдан рухсат сўралаётган экан - Тангрига олқиш айтиб – камида - менга мухолиф бўлмаганларга - марҳамат дейиши шарт - йўқса Тангри Мирзиёевдан ҳам розилик олишга ҳожат қолдирмаслиги мумкин…
Хушбўй хушбўй ҳаволари бизники -
Тангри берган ҳаққимиз бор Ватанда!
Тонгни ичган зиёлари бизники,
Тангри берган ҳаққимиз бор Ватанда!
Нодон босса ёв босгандек бўлади,
Улус ўлса нодонликдан ўлади.
Кўнглим элдан бир оқил эл тилади,
Тангри берган ҳаққимиз бор Ватанда!
Куни - кўзим оқи, туни қораси,
Осмони юрагим, ери пораси.
Туроним - Жонимдир, руҳим қалъаси,
Тангри берган ҳаққимиз бор Ватанда!
Номардлар ер Мирзо Бобур ҳаққини,
Турқларда кўраман сотқин турқини,
Мен армон этаман Темур халқини
Тангри берган ҳаққимиз бор Ватанда!
Жайхун бўлиб бағримизга соламиз,
Сайхун бўлиб қучоғида қоламиз,
Тангри берган ҳаққимизни оламиз,
Тангри берган ҳаққимиз бор Ватанда!
Лекин бу битигимдан мурод - ўзим эмас – демоқчиманки - гарчи менга чексиз душманлик этган бўлса ҳам - жаноб Шавкат Миромонович фойдасига ҳеч ким айтмаган ва ҳеч ким айтмайдиган ҳақиқатларни айтмоқчиман.
Ўрис Ўзбекистондан ҳар куни бир тонна тилло олиб кетмоқда…
Ўзбекистоннинг энг биринчи фожеаси-СОТҚИНЛИК!
Марказий Осиё - буюк Туркистоннинг ўлиги фожеаси ҳам
СОТҚИНЛИКдир.
Эсиз она Турон…
Нажмиддин Кубро хазратлари хотирларига - Тангрининг олқиши ёғилсин.
Турон юрт - Тангридан буюк иноят -
Кубролар ҳокидан бино иморат.
Агар оёқ берса Каъбага Оллоҳ
Келиб Туркистонни этгай зиёрат!!!
Марказий Осиё бир секунд ҳам мустақил бўлмади - эллари айниқса ўзбеклар Москванинг қуёнлари - Кремль улар устида хоҳлаганича тажриба ўтказади.
Ўзбекистон давлат эмас - Кремлнинг қуёнчилик фермаси.
Марказий Осиёда битта сайловчи бор - Путин.
Марказий Осиё “президентларини” диктаторлар дейдилар - Шимолий Корея президентига тенглаштирадилар.
Деҳқончасига - диктатор дегани истаган б…қини ейдиган хукмдор. Марказий Осиё “президент”лари истаган б…қларини эмас, Кремль буюрган б..қни ейдилар!
Шимолий Корея президенти атайлаб Путин билан учрашувга кечикиб келади - Путинни менсимайди - ўрис тўраси уни кутиб ўтиради.
Саксон ёшли Назарбоев Георгий лентасини кўксига тақиб Путин изида лўккиллаб юради - нақадар шармандалик….
Марказий Осиёдан ҳали диктатор чиқиши хам армон - чунки диктатор чиқиши учун мустақил давлат қурилиши шарт!
Кремль ҳар куни Ўзбекистондан қарийиб БИР ТОННА тиллони текин олиб кетмокда. Буни бурун ҳам ёзганман.
Яқинда собиқ давлат котиби - тоза инсон Райим Ражабов - аввал битта заводимиз бор эди -50-60 тонна тилло олардик, энди учта завод бор -2-3 карра кўп бўлиши керак, - деб айтганлари сўзимнинг тасдиғидир.
СССР даврида 100 тоннадан ортиқ олиниши айтиларди қолоқ технологияда. Хозирда уч завод янги техналогияда…эси борлар - бор бўлса ўйласин!
Кирғизлар тўғри қилди - тилло ва уранни қазишни тўхтатдилар - президенти ҳам эли ҳам олқишга лойик. Нега юртининг бебахо бойлигини ўрисга текин бериши керак?!
Ўзбекистонда олтин, газ, уран….цементу кўмиргача текинга Туркистонни, Оролни, улуғларини ўлдирган - юртнинг энг ёвуз ёви Москвани - Сталинчиларни жахон санксияларидан қутқариш учун текинга берилмокда - дахшатли СОТКИНЛИК!!!
Олтину газ ҳақида ҳукумат тарқатайотган барча рақамлар ёлғон.
СССР даврида Ўзбекистон чексиз таланди, Орол ўлдирилди - бироқ сотқин ва даюс (юртини ёвга қўшган - онани ёвга қўшгандай -даюс) И.Каримов талатганича таланмаган. Ҳар куни ёвга бир тонна тилло бериб, тағин чексиз бойликларни бериб - Путинга сизсиз йўлимни йўқотаман деб ялтоқланиб энг иркит сотқин ва даюс бўлиб шармандаларча ўлиб кетди - у дунёга нима олиб кетди - чексиз гуноҳдан бошқа - Мирзиёев ўз қўли билан йиғлаб кўмдию - сабоқ олмади…
Ҳозирги кунларда Каримов давридагидан ҳам баттар - сотқин ва даюс Каримов Мирзиёев олдида қахрамон бўлиб қолди.
Олтин, уран пахта эмас- ҳар йил экилса - келажак мулки, давлат пойдевори.
Нега ҳамма ёқни сити, ситилар босаяпти, нечун керак мунча террорчи погонлилар - элни ўттиз йилдан буён қирғин қилайотганлар - камида етмиш фоизини ҳайдаш лозим - барча маблағни жамлаб - нега пахтани қайта ишлаш корхоналари қурилмаяпти - ўттиз йилдан буён - Кремлга керак пахта…
2020 йилдан пахта сотилмасмиш-ип йигирилармиш факат ип-ип ўрисга кетади-иштонсиз қолаётган ёвга иштонлик.
Шу иштонлик учун хатто Каримов олмаган элнинг томорқаларини тортиб олди, бева-бечораларнинг уйларини йикди - элни энг охирги ризқидан айирди.
Сўнг барини ҳокимлар бўйнига қўйди.
Ҳеч ким айтмадики, жаноб Шавкат Миромонович, Сизнинг кўшкинггизга элтадиган йўл ёқасидаги уйларни ким йиқди -Хоразмнинг хокимими, ё Қашкадарёники?!
Солиқлар оширилди-элнинг силласи қуриди.
Мирзиёев улуғ адашим - Юсуф Хос Ҳожибнинг қуйидаги ҳикматини ўқиса бўларди:
“Давлат кучли бўлиши учун қудратли армия керак, қудратли армия тузиш учун катта бойлик зарур - катта бойлик эгаси бўлиш учун эл бой бўлиши шарт!!!”
Душмандан қарз олиб-душманга қарши туриб бўлмайди, Хитойнинг қарзи ва ракеталари билан-жаноб Мирзиёев-элимиз бошига қондошларимиз уйғурлар куни тушиши муқарар - Сизга ҳеч ким бундай ваколат бермаган!!!
Уйғур фаолларининг айтишича - Хитойда икки миллион уйғур тутқун - ўз қондошларини қираётган ёвга Марказий Осиёнинг етакчиларигина орсизларча қуллуқ этаяпдилар, Сурияда Туркманларни қираётган, Қиримни босиб олган Путинга сажда этаяптилар - номуссизларча - беш ўн кунлик яйраб қолиш учун, иркит қўрқоқ жонлари учун.
Сотқинлар ўлмайдилар - Каримов ўлмади, Назарбоев ўлмайди, Имомали ўлмайди…
Улуғ Амир Темур кўшкларининг боғларидан қора халқ истаганича фойдаланган - хеч ким йулини тўсмаган.
Хозир одамлар боғлари кесилиб - Путин шарафига пахта экилаяпти…
Элни алдашади -улуғ Мирзиёев пахтани сотишни тўхтатди - ўзимизда ип қилаяпмиз - келаси минг йиллик - уч минггинчи йиллар бошларида таййор маҳсулотга айлантира бошлаймиз-доҳий Мирзиёев рахнамолигида….
Ҳатто халқ пахтани қўлда йигириб сотса ҳам Ўзбекистон бугунгидан бой ва бирон киши мардикор бўлмайди - ҳамма подшодай яшайди-олтину уранлар буюк Турон пойдевори - келгуси авлодлар ризқи бўлиб қолади.
Нечун сити ситилар ўрнига, Қудасининг Миллий гвардиясига ўхшаган чекланмаган ваколатли пагонлиларнинг 80 фоизини қисқартириб пулига тўқимачилик ускуналари сотиб олмайди?!
Нечун Алишер Усмонов пахтани қайта ишлашга пул тикмайди?!
Путинга ялтоқланиш учун!
Ўзбекистоннинг ички ялпи махсулоти эллик миллиард эмиш - қарз ярмидан ошаяпти - ҳатто ҳожатхоналар ҳам қарзга қурилаяпти - юрт сиёсий томондан ўрисга - иқтисодий томондан бутун дунёга - айниқса иркит Хитойга қарам. Барча қарзлар олтину уран, газ конларига сарфланаяпти - бойликни ё ўрис олиб кетаяпти - ё ўрис сотаяпди. Хитойга ва дунёга - ўзбекка қарзу жаҳаннамга айланган иқлим қолаяпти…
Ўрисдан бошқа - Дунёда бирон талончи давлат йўқку - қарам юртдан кунига бир тонна тиллони текин олиб кетаётган бўлсин.
Ўзбекистондан бошқа-жаҳонда бирон юрт йўқку-ёвига ҳар куни бир тонна олтинни текин бераётган бўлсин.
Фақат тилломи - чексиз газ, уран, кумуш…кўмиргача…
Четдагиларни ватанфуруш дейдилар - кунига бир тонна тиллони бесаноқ бойликлар билан қўшиб текин бераётганлар ватанфурушми - биз?!
Мен Ўзбекистондан ўмариб Америкага бир сент бердимми?!
Аксинча - мен учун Америка пул сарфлади ва сарфлаяпти -Тангри йулига.
Тангри - Тангри йўлидагилар билан - Американинг кучи шунда!!!
Сотқин қаламкашчалар - вой аэрапортларни ўрисга берди, вой ўрис тили давлат тили бўлармиш - гўё ҳозиргача ўзбек тили давлат тили бўлгандай - БМТ минбарида янграгандай - вой сити. ситилар деб минғирлашади.
Мисоли - сулув хотинини душманига инъом этганга - нега ёрингнинг кавушини ёвингга бердинг дегандай…
Юртнинг осмонини душманнинг ҳарбий учоқларига бергандан кейин, бутун ер ости, ер усти бойликлари ўрисники бўлгандан кейин - қандай мустақиллик бўлсин?!…
Ўзбекка ҳатто ўзининг, молининг ахлати хам қолаётгани йўқ - уларни хам пахтага ўғит қилиб Кремлга бераяпди.
Мустақиллик бой берилармиш - мустақил бўлган бўлсайди - бой бериларди - йўқ нарсани бой бериб бўладими?!!!
Ўрисга қўшиларканмиз дейишади - айрилганмидингки қўшилсанг - ўрисга қовушганингча ётибсан… остидан чиқма - ўрганиб қолгансан - ўласан…
Ҳали асрлар бўйи даҳшатли зиёни тегадиган кейинги ўттиз йиллик фожеаларга аҳолининг энг иркит, энг номуссиз ташландиқ қисми-сотқин мухолифат - сотқин қаламкашлар боисдир - ҳаммасидан битта Қодирий чиқмади - худо урган гала…
Ислоҳат, ислоҳат…деб иррилашади иркитлар - ўрисга текинга берилаётган бойликлар текиндан ҳам-арзонлашгани ислоҳатми - Ш.Мирзиёев ҳали бажарувчи пайти газ идорасининг тўрачалари газпромга бориб текиндан ҳам арзонлаштирмадими?!
Мирзиёев қора халққа газ бериши шарт - қўрқоқ деб ожиз деб қора қишларда юпун элни музлатиб Кремлга -юртнинг бош ёвига бор газни текин бермаслиги шарт, ялтоқиликни бас қилиши шарт!!!
Қора қишда кўчада қолган дайди итга хам ёрдам берадилар-наҳотки кексалар, гўдаклар дайди итчалик бўлмаса - ким айтади етимликни кўрган деб бу кимсани - элни шу аҳволда қўйиб - қандай ялло қилаяпти?!
Ўзбекистон на Путинники, на Мирзиёевники - ўзбекнинг ота-бобосининг ери!!!
Кунига бир тонна тилло олиб кетаётгани камми - Кремлга -тағин бесаноқ бойликлар…
Озодлик радиосининг ўзбек бўлимадигилар ўрис 14 миллиард кубметр газ олаяпти Ўзбекистондан деб хукуматнинг ёлғонини тарқатаяпти - ғирт ёлғон - Ўзбекистондан 60 миллиард олинармишу 45и ўзбекка қолаётганмиш - мунча газ билан бутун юртни печка килиб ёқиб қўйса - қишин ёз адо бўлмайди. Туркия ва Эвропанинг уч тўрт мамлакатига 35 Миллард куб метрдан газ йетаётганда, Ўзбекларга 45 миллиард йетмаяпди дейиш қип қизил ёлғон, халқ инг устидан кулишдир. Қазиб олинаётган юз миллиард куб метрдан ортиқ газнинг барини Москва сотади-Хитойга хам…
Агар юртда эга бўлса - давлат хазинасида триллионлар бўларди - сўмлар эмас-долларлар…
Ўзбек қўркокдир-ожиздир, бироқ Тангри қўрқоқ эмас,ожиз эмас!!!
Элдан норизо бўламиз, айниқса мен, лекин - элнинг эрлари бор эди - улар майдонларни тўлдирганда эргашганлари сотиб кетмадими?!
Сотқинлар туфайли кейинги ўттиз йилда миллионлар ўлди - зиндонларда, суиқасдларда, ўрисга мардикорликда, хорликда -зорликда, адашиб…
Токи халқим оёқ ости экан,
Менга ҳаром бўлсин юртимга қайтиш.
Бу “даҳо”ва”доҳий” Салай - Мухаммад Солиҳнинг” доҳийона” сатрлари - эл қирилаётганда уруш майдонига кириш менга ҳаром бўлсин дегандай ахмоқона.
Етмишга кирибдию не дерини билмаган мана шундай вайсақи калтабин сотқинларга эргашиб эл доғда қолди - бир шеъримдан -
Бошга қўйдим пайтавамдан арзонларни -
Байроқ этдим ҳамма кийган иштонларни….
Салай зўр келганда барча мунофиқлардай - Оллох, Оллох…халқим, халқим …дейди.
Яқинда турк генерали ёш ўзбек қизини ўлдирганда - бир оғиз ҳам индамадку - ҳатто кимларгадир беш-ўн доллардан бериб ўзини мақтатадиган сайтида бир сўз ёздирмадику - чунки манфаати генерал томонда…
Аслида гулдай қизларнинг, бутун элнинг хорлигига - миллионларнинг ўлимига, қуллигига - энг биринчи сотқин Салай - Мухаммад Солиҳ айбдор - шу сотқин туфайли юрт сотқинларга қолди. Қанча Оллоҳ демасин, қанча халқим демасин - сотқинлигини унутмаганлар бор. Хазрати Исони сотган сотқин ҳам Салайдан тоза экан - сотқинлик ҳаққини - тангаларни олмаган ва ўзини осган - бу ўйларни ҳам олган - ўзини осмаяпти ҳам - ҳатто бирон айбини бўйнига ҳам олмайди - номуссизнинг бардоши чексиз бўлади - юзсизларча яшайверади.
Уч йил Мирзиёевни ялаб - юлқади - Мирзиёев ислоҳатларига қарши кучлар ҳақида алжиради.
Қанақа кучлар - бирон тўрада Ўзбекистон ва ўзбек ғами йўқ - ҳар бири ўзича яккаҳоким бўлмокчи - лекин эслари йўқку - тушунсалар - ёв - Кремль сўраган юртда якка ҳоким бўлмайди - камида икки куч бўлади - бири -бирининг Кремлга хиёнатини етказиш учун….
Қанақа ислохатлар?!
Ўзбекистонда фақат битта ислоҳат бўлиши аниқ - энди сиёсий маҳкумлар бўлмайди, сиёсий ўликлар бўлади - Васила Иноятдай, Обид Асомдай…
Обид Асом хақида ёзганимда ҳамма қотилларни ялаётганди - сотқин мухолифат ҳам энди минғирлашаяпти…
Шу ўринда Ш.Мирзиёевга демоқчиман:
Ҳар бир сирли ўлим учун - шахсан Мирзиёев жавобгар ва ҳар биридан дунё xабардор - агар шу йўлни танласа - Тангрининг кучига ишониб айтаманки - унга ва унинг оиласига Тангрининг чексиз мусибати ёғилади - бу мусибатдан на Путин, на Алишер Усмоновлар қутқара олади… кунлардан бир кун бу сўзларимни эслайди…
Аллақачон Россия билан Ўзбекистон СССРдан ҳам даҳшатлироқ “иттифок” - қулдор ва қул “иттифоқи”ини тузмадими?!
АЛИШЕР Усмонов М. Горбочёв СССРни тарқатганидан афсусланган эди - энди кўнгли жойига тушгандир. Пул йиғиш яхши, лекин эс йиғиш ундан ҳам яхшироқдир. Ўзбекнинг тўраси ҳам, ўғриси ҳам, ҳатто ядро қуролларини ясаётган нодон ўзбек олимлари ҳам ўрисга сиғинади - ҳатто ўрис ҳам ўрисга мунчалик юкинмайди…
Алишер Усмонов Путинга мустаҳкам давлат керак дейди. Ўзбекка давлат керак эмасми. Алишер Усмоновнинг Газпромга ўхшаган юҳолари Ўзбекистонни ютиб юборганини - Алишер Усмонов билмайдими?! Ўзбек газсиз ўтирганиничи. Кунига уч марта палов ва чўчқа туёқларини ейиш учун сотқин бўлиш шарт эмас.
Нодон Амир Олимхон ҳам Россияни паноҳ билган-ташқи ёвдан қўриқлайди деган.
Очунда Туркистоннинг Россиядек ёви борми?!
Нодон, сотқин Рашидов ўрисга сиғиниб, Оролни қуритиб - ўрисдан нима кўрди?!
Ўлдирилди!
Каримовчи - ўлдирилди.
Бу кун туғилган жойига ўт қўяётган -Ўрисга АЭС қураётган Мирзиёев тақдири ҳам шундай тугайди - агар у кўзини очмаса?!
Орол етарли-Туркистон ўлигини қуму туз кўмишига, элнинг битишига!
ЎзинингАЭСлари, ядро қуроллари портлаб кетаётган ёвга ишонган кимсадек ўзига душман кимсани топиш мушкул.
Бир нодон қаламкаш-машина ҳам хатарлику -деди.
Ҳой эсини еган - худо кўрсатмасин - машина ҳалокатга учраса 4–5 кишига хатар - АЭС ҳалокати - Маркзий Осиёни йўқ қилади.
Мирзиёев ҳокимларни савиясизликда айблайди - муборак тилимизда савиясиз дегани - эси йук дегани.
Ўзида эси борми?! У ўкиган совет китобларию серқуёш ҳур ўлкам, деган ахмоқона назмбозлар китоблари китобми?!
Эси бўлса азалий ёвимиз Хитойга қуллуқ қилиб - унинг пулларига учармиди?!
Буюк Култегин битикларини ўқиганми?!
Мен Америка сиёсатчилари билан Култегин битиклари тўғрисида гаплаша оламан. Бироқ ўзбекнинг на ҳукуматидан, на мухолифатидан, на иркит қаламкашларидан бирортаси билан Култегин ҳақида гаплаша оламан - оммавий эссизлик - элу-юртнинг сотқинликдан кам бўлмаган фожеасидир!
Қозоқ ва қирғиз элининг оддий кишилари хукуматларининг уйғур улусининг қотиллари бўлган Хитойга яқинлашишига қарши чиқмоқдалар - кунлардан бир кун Марказий Осиё халқлари бошига ҳам уйғурлар куни тушуши мумкин.
Хитойнинг ширин тилига учма - ўласан Турк будун!- деб ўгит беради буюк Култегин.
Бу ёруғ очунда-ягона дўст ЭСдир!
Энг ёвуз ёв - ЭССИЗЛИКдир - ўзингга ўзинг душман бўласан - ўз бошингни ўзинг ейсан!
Ш.Мирзиёевнинг энг биринчи душмани Ш.Мирзиёевдир.
Инсон она юртини хам шунчалик сотадими?!
Бутун хокимиятни эссиз қуда - андаларига, кизларига бўлиб берадими?!
Каримов ҳам мунчалик қилмагандику?!
Аму - Сир ораси ҳеч қачон ақл эгаларидан ҳоли қолмайди - тўғри улар кам, лекин бор - теграсига йиғмайдими?!
Кўча чанггитишдан бошқага ярамайдиган куёвтўрачаларни мунча кеккайтирмаса?!
Каримов Путин бўлмаганида Мирзиёевни Жаслиққа элтарди - куёвтўрачалар бошқача сайрарди….Мирзиёевни энг биринчи шулар сотарди…
Аллақандай турк актёрини келтиртиб миллонлар сарфлаб у билан хотинларини суратга туширяптилар - ахир бу даюсликку?!
Шунга ақли етмаганларни эси бор деб бўладими?!
Эл бурда нон учун ёт юртларда қул бўлиб юрганда куёвтўрачалар бир курд қассобини келтириб миллионларни сочадими?!
Бутун эл мардикор пайти олтин сепилган гўшт егилари келдими - Кремлдан қолган тилло урвоқларини…
Арабларнинг динсиз шайхларига Ўзбекистонни ов майдони қилиб бердилар…
Каттаконнинг погонли қудаларида эси бўлса ўғилларини йўлга солсинлар, Мирзиёевнинг қизларида эси бўлса эрларини эсли қилсинлар!
Эслари бўлса юздан ошган улуғ Шукруллони йўқласинлар,
Улуғ Дадахон Хасанни ,
Улуғ Гулчехра Нурни йўқласинлар.
Қадрсиз, лекин улуғ ёзувчи Худойберди Тўхтабоевни улар танийдиларми, эшикларидан борсалар бирон жойлари камаядими?!
Улар юкинган аллақандай машҳурлар улкан шоир Омон Матжоннинг босган бир изига арзимайди - Халкми шу?! Амир Олимхоннинг сўнгги илтомоси сингари шеърлари жахон адабиётининг дурдоналаридан - шуларни ўқимай қандай улкан лавозимларда пайдо бўлдилар?! Лойиқ инсонларни бугун қадрла! - дейди шоир.
Эслари бўлса - эр бўлсалар элга газ берсинлар - Москвага кетаётган бойликларни сақласинлар!
Шавкат Миромонович куёвларига қизлари билар бирга ваколатларини ҳам берганми - фалон масалада тегишли идораларга кўрсатма бердик деган мазмунда кеккайишмоқда - кимсан ўзи -қоровулмисан -қоровуллигингни қил демайдими - агар эси бўлса барини давлат ишларидан даф қилсин - шулар бошини ейди - якин ўртада бу гапларимни эслайди - Каримов ўттиз йилда этмаган бу қадар пасткашликни…
Мирзиёев ўзига дўст бўлса - жиноят оламидан орани зудлик билан очиши шарт!
Барча якинларини тўраликдан ҳайдаши лозим.
Қизим ё ўғлим ўрнимга келади деган нодонликка бормаслиги ўзига наф.
Бир кун бўлса ҳам Михаил Сааквашвилидай эр бўлиб шон қозонса, минг йиллик ялтоқиликдан яхшидир.
Кўзи очиқ кишининг, кўзи очиқ ҳукмдорнинг бир кўзи – тарих- ўтмиш, бир кўзи - эс ҳикмат бўлади. Тангрининг чексиз олқиши муборак руҳига ёғилсин - “Сохибқирону Акбар - Амир Темур Музаффар” (Хазрати Мирзо Улуғбек ибораси)ни - ҳатто душмани Ибн Арабшоҳ шарқу ғарб тарихининг ҳам отаси, ҳам онаси деб битган. Соҳибқирон ҳазратларининг ўкиганлари ҳам ҳикмат бўлган, эшитганлари ҳам ҳикмат бўлган, айтганлари ҳам ҳикмат бўлган - шу боис ҳам очун оёклари остида бўлган - бир ғаними ҳайратланганидек - оёғи йўғу дунё оёғи остида…
Ўзбекистондаги маддоҳларни ҳам маддоҳликда доғда қолдираётган ББСнинг ўзбек бўлими соҳибқирон атаган Ш.Мирзиёевнинг Янги йил табригини эшитдим - биринчи карра овозини тинглашим - табрик - Ўзбекистон гимнидай - ўта жўн, сохта, совук.
Бирон янги самимий сўз йўк…
Буюк Култегиндан бир жумла: - Боши борни бош эгдирдим, тизи борни тиз чўктирдим!!!
Унинг кўзлари теграсида нима бўлаётганин кўриш нари турсин - бошида кимлар юрганини ҳам кўрмайди - кечагина Шавкатни Бош вазирликдан йўқотиш керак - ким ўзи - ахир саунада амалдорлар оёкларини уқалаб юрган бола эдику - деб ғийбатини қилганлар бошида - мендайларга - бир кунига яраши мумкин бўлганларга ёв -Тангри дўстлик этаётганга душманлик этиб-ҳеч ким ютмайди…
Шавкат Мирзиёев ҳамма нарсани биламан - ер остида илон қимилдаса биламан дейди. Бошидаги илонларни билмайдиган ер остидаги илонларни қайдан билсин?!
Тангрининг карғишларидан энг дахшатлиси - не дўст, ким дўст, не душман, ким душман билмасликдир.
На чора элимизга хам, ҳукмдорига ҳам шу карғиш теккан - Дўсту душманини билмайди…
Қуйидаги ривоятимни ўқиса - ҳикматларига амал этса - бир умрига етарли - бошка ҳеч нарсани ўқимаса ҳам кўп зиён кўрмайди…
Кўз тўғрисида ривоят
Калта ипдан гилам тўқиб бўлмас мутлоқ-
Тўқилса ҳам қумусқа ҳам сиғмас - шундоқ.
Калта ақл билан давлат қуриб бўлмас-
Бир тахтани кема этиб юриб бўлмас.
Эл онгидан онглироқ бош тожга лойиқ-
У десаким - менга ўгит бер халойиқ.
Битта ўзим биламан деб юрган - нодон,
Подасидан айрилмайди ҳатто ҳайвон.
Пода мендан кўп билади адашмай дер-
Галасидан айрилса ем ҳаттоки шер.
Доно тождор уч ўғлига берди фармон -
Элдан сўранг, нетсак ёвни енгиш осон?
Тарқалдилар бири қайтди тез оғурда,
Саркардалар дарс бердилар - қудрат - тирда!
Ўртанчаси қайтди - деди - аҳли доно
Ўгит берди - ёғий ичра чиқар низо!
Кенжа ўғил узоқ кетди, йўқдир дарак -
Ҳулмдор дер - боисини билиш карак!
Хабарчилар хабар берди - эр бор элни
Йиғиб узоқ кенгашибди - энди йўлни
Тоғ томонга буриб борар учқур отда -
Битта тентак яшар экан тоғли кентда.
Оғалари анг ичрадир - бўлса жинни -
Бир жиннига қолибдими юртнинг куни?!
Доно тождор индамади, лекин мамнун,
Кенжа ўғил овозаси олди очун.
Ёғий элнинг ҳукмдори бу даракдан
Ўз ёвига қолди қойил чин юракдан:
Билар эдим - тождор оқил рақиб, бироқ -
Лек бунчалик деб ўйлашдан эдим йироқ.
Доно бўлиб фикр сўрар тентакдан ҳам -
Донишманду тағин унда эл онги жам.
Гўё чексиз хазинаси - бу ҳам камдек -
Қуёш бўлиб - теграсида барча шамдек.
Кун ҳам кира олмас жойга шам киради -
Ҳатто тунни четга суриб жим туради!
Бу ақлни енгадиган куч қаёқда?!
Айланаман доно билан чин иноққа!
Шундоқ дея ёғий томон беради тан -
Оқил шоҳ ҳам йўл тутган шу тилак билан.
Гар уқмаса бирон ўғли - бўлиб қулоқ-
Эшитарди ўзи элни - чолми ушоқ -
Молин излаб борган билмас овулига -
Сўрайдику бола чиқса ҳам йўлига.
Кимдир кўприк тешигини яхши билар,
Кимдир дўстнинг эшигини яхши билар.
Энг оқил ҳам икки кўзда боқар бироқ -
Элнинг кўзи кўпни кўрар - кўп - бесаноқ.
Куннинг кўзи чексиз катта, ёруғ, лекин
Унинг учун қоронғидир қумусқа ин.
Йўлбарс кучли, аммо оғзи битта, шерлар -
Кўп оғизли - ёлғиз зўрни енгиб ерлар!
Кенжа ўғил тентак кимса ҳузурида-
Ҳайрон боқди эр жиннининг юз нурига.
Бир сири бор - бу зот эмас зинҳор тентак -
Мезбон сўрар - мен нодондан нима тилак?
Эй азиз эр, мен хонзода - кенжа ўғил,
Отам деди - ёвга қарши не деркан эл?
- Улус билар, мен жинниман - онгдан йироқ -
Наҳот эсдан оғгандан ҳам олсанг сабоқ?!
- Эшшак ўтсиз ерни ер деб билмас, лекин
Ўша тупроқ остидан гоҳ чиқар олтин!
Нодонлардан қочган эдим, сендек эри
Бор юртимга кўксим - қалқон, кўким ери!
Ёвни билиб, ўз элини билмаса ким -
Ёвга эмас, - ўз элига бўлади ем.
Билганларинг - билим - бойлик - билсанг қанча -
Ер юзидан ер беради Тангри шунча!
Шоҳга эмас ҳатто оддий кишига ҳам
Ўз кўзлари камлик қилар - жудаям кам.
Элда қанча кўзи бўлса - бари билан
Кўрган тождор элу юртни кўрар равшан! !
Ҳатто бу ҳам камлик этар ҳукмдорга -
Ёғий кўзи билан боқса қолмас зорда.
Очун кўзи билан боққан олар очун
Икки кўзда ўзини ҳам кўрмас ойдин.
Ўзига ҳам дунё бўлиб назар солсин -
Энг аввало ўз хатосин илғай олсин.
Ким ўзини билмас экан тақдири шум -
Ўз бошини ўзи ейди - ўзига ем.
Боласини билмаса ким - энг ёвуз ёв -
Ўз фарзанди жон қушини этади ов!
Билмаса ким кўнглидаги ёр кўнглини -
Жуфти шилар юзин - орин қизилини!
Билиб йўлга чиққан киши ютиб қайтар,
Билмай йўлга чиққан киши йитиб кетар!
Алқиссаки - кенжа ўғил жангсиз енгди -
Шу боисдан унга юртнинг тахти тегди.
Доно бўлди ҳукмдорга ўнг қўл вазир -
Ҳар оқилда очун кўзи жамдир ахир! ! !
12 январь, 2020 йил