Авваламбор қадрдон дўстимиз ва сафдошимиз Холиқназар Ғанини туғилган кунининг 80 йиллиги билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Ҳамма орзу-ниятларингизга етишинг, кейинги юбилейларингизни биргаликда нишонлайлик.
1940 йилнинг 12 январида туғилган Холиқназар Ғани олим сифатида улуғ ишлар қилган одам. Аммо, у киши 1988-1989 йиллари ўзбек тилига давлат тили мақоми бердириш, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштириш каби мақсадлар билан тузилган “Бирлик” Халқ Ҳаракатига қўшилиб, ватан ва халқ учун буюк ишлар қилди.
2003 йили 25 августда Қўқон шаҳрида ўтказилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида таъсис этиш қурултойида Холиқназар Ғани партия Марказий Кенгашнинг Ҳайъати аъзолигига сайланди. Ўшандан кейинги даврда Холиқназар аканинг қилган ишлари ҳам буюк аҳамиятга эгадир. Шу сабабли, у кишини бир неча марта маҳаллий хавфсизлик хизмати ходимлари ўғирлаб кетиб, бир неча кунлаб у киши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермадилар. Бир сафар партиянинг ўша пайтдаги Бош котиби, ҳозирда раҳматли Васила Иноят атайлаб Самарқандга бориб, у кишини озод қилдирганди.
Бугун мажбуран АҚШда яшаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат Холиқназар акага телефон қилиб, туғилган кун билан табриклаш ва орзу-ниятларга етиш учун тилакларни изҳор этгиш билан бир қаторда, у киши ватан ва халқнинг тарихида абадий қолишини ҳам алоҳида урғулади.
Хуллас, Холиқназар Ғани қилган буюк ишлари билан тарихимизда умрбод қолади. Бугун у кишини қайтадан 80 йиллик юбилейлари билан табриклаймиз.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси
Марказий Кенгаш Ҳайъати
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения