12 January 2020
17:28 - Расмий номи Хитой Жумҳурияти бўлган Тайванда ўтказилган президент сайловларида Цай Инвэн яна ғолиб чиқди

Дунё хабар агентликлари кеча Тайванда ўтказилган президент сайловларида жорийдаги президент Цай Инвэн ғолиб чиққанини билдирмоқдалар. Унга сайловчиларнинг 57 фоиздан кўпроғи, яъни 8 миллиондан кўпроқ сайловчи овоз берибди.

Маълумки, Тайван эскидан Хитойни бир парчаси эди. Хитой раҳбарияти ҳали ҳам Тайванни ўзига қўшиб олиш нияти билан яшайди. Буни тайванликлар ҳам жуда яхши билишади ва Хитойнинг таъсир доирасига тушиб қолмаслик учун доим кураш олиб боришмоқда. Эслатиш керак, Тайваннинг ҳозирги аҳолиси 23 миллиондан кўпроқ. Сайловда қатнашиш ҳуқуқи тахминан 16 миллион тайванликда бор.

Цай Инвэн сайловолди кампанияси даврида “Хитой бизни номақбул шароитларга қўйишга уринган, шу сабабли бизда мудофаа имкониятларимизни мустаҳкамлашдан бошқа танлов йўқ” деб айтган эди. Демак, у ҳозир ўз сиёсатини шу нуқтага ҳам таяниб олиб боришни давом эттиради.

Яна эслатиш керакки, 1949 йили Хитой лидери Мао Цзэдун билан фуқаролар урушида ютқазган Чан Кайшининг сафдошлари ва тарафдорлари Тайванга қочиб ўтишган ва ҳозир ҳам бор бўлган Хитой Жумҳуриятини тузишган.

Википедиядан олинган расмда – Хитой Жумҳуриятининг президенти Цай Инвэн.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону