10 January 2020
22:45 - Қизиқ: Ўзбекистон элчиси ЕХҲТ Иқтисодий-Экологик Қўмитаси раиси этиб тайинланибди
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг маълумотларига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, кеча, яъни 2020 йил 9 январда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси тарафидан Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ҳузуридаги доимий вакили, элчи Шерзод Асадов ЕХҲТ Доимий Кенгаши Иқтисодий-Экологик Қўмитасининг жорий йилдаги раиси этиб тайинланибди.

Иқтисодий-Экологик Қўмита ЕХҲТ ҳудудидаги иқтисодиёт ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик ва хавфсизлик билан боғлик кенг кўламли масалаларни, жумладан коррупцияга қарши курашиш проблематикаси, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва логистика, миграция, ахборот-коммуникация ва «яшил» технологияларни ривожлантиришни назорат қилар экан.

Бундан ташқари, Хавфсизлик Масалалари бўйича Қўмита раиси этиб Буюк Британиянинг ЕХҲТ ҳузуридаги доимий вакили, элчи Нил Буш, Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қўмитанинг раиси этиб эса Чехиянинг ташкилот ҳузуридаги доимий вакили, элчи Иво Шрамек тайинланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону