10 January 2020
22:05 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Хавфсизлик Кенгаши ўтказиб, миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилишни гўёки муҳокама қилибди

Президент Шавкат Мирзиёнинг сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиё Қуролли Кучлар Академиясида Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказибди ва миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларини муҳокама қилибди.

Расмда кўриниб турганидек, у ҳаммага таълим-тарбия лекцияси ўқибди, ҳамма унга қуллуқ қилиб қулоқ солибди. Мана унинг мантиқсиз гапларидан биттаси : “Армия моддий жиҳатдан энг замонавий ва зарур воситалар билан таъминланган бўлиши мумкин, лекин ахлоқий жиҳатдан заифлиги, жанговар руҳи, Ватанга содиқлик ва муҳаббат, унинг тақдири учун масъулият ҳисси йўқлиги ёки лоқайдлик тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин”.

Унинг шу сўзларида қандай мантиқ кўрапясиз, ҳурматли ўқувчиларимиз? Булар “2 x 2 = 4” каби мутлақо табиий нарсалар-ку. Шунақа гапларни айтиш учун йиғилиш ўтказдими, жаноб Президент Шавкат Мирзиё?

Бундан ташқари, дейилади хабарнинг сўнгида, Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг бошқа муҳим йўналишлари кўриб чиқилди, Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиё томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасида келгуси ишларни ташкиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

Аммо, қандай вазифалар белгиланганини хабарда айтиш эсдан чиқиб қолибди.

Хуллас, кўриб турибсизки, яқинда парламент ва маҳаллий кенгашларга мусхарабозлик руҳидаги сайловлар ўтказиб олган Шавкат Мирзиё, ўзини “Ислом Карим – 2” деб ҳисоблаётганга ўхшайди. Яъни, Ислом Карим кетди, аммо Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармади ва ўзгармайди. Ҳаммаёқда масхарабозлик ва шармандалик давом этаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону