Бу Светлана Ортиқова исмли биттаси давлат тизимидаги ҳамма ходимлар каби оддий порахўр эканлигини билмайдиган одам йўқ. Шу сабабли бўлса керак, Kun.uz Интернет нашри кеча шу хонимнинг баъзибир гапларни ўз саҳифасидаги видеолавҳада ҳаммага кўрсатди. Унинг гапларини янги йил совғаси ҳам дейиш мумкин.
Мана унинг бир неча киши қатнашган қандайдир ЙИҒИЛИШЧАДА айтган масхарабозлик руҳидаги гапларидан бир парча:
«Минг афсуски, мансабга ўтирганлар мансабга ўтирганимдан кейин шахсий бойлик орттиришим керак деганлар адашишини, қанча жазо олганиниям сиз билан биз биламиз. Ҳаммаям мансаб курсисига ўтирганда халқ учун хизмат қилишим керак деб ўйлаганда, қора курсида ўтирмаган бўлар эди ва шу ҳолатлар прокуратурада бўладими, солиқда бўладими, божхонада бўладими, бошқа тизимда бўладими, давлатимизга умуман обрў келтиргани йўқ. Улар ватанни, халқни, давлатни озгина бўлсаям ўйлаганда, мана шу жиноятга қўл урмаган бўлишарди.
Мен шу тизимда 40 йилдан ортиқ ишлаб, [ана шундай жинояти учун қўлга олинганлар билан] гаплашганман, кўзидан ёшини оқизиб, “Агарда шу аҳволга тушишимни ўйлаганимда, мана шу жиноятга қўл урмасдим”, деб қанча судьялар, прокурорлар йиғлаган.
Мансабга ўтиришдан олдин одамлар колонияда 1-2 кун ўтириб чиқса, турмага кириб чиқса, камеранинг ҳидини билса, ҳеч қачон жиноятга қўл урмайди. Одамлар буни билмайди».
Қаранг, бу эси паст хонимга кўра, жуда кўп судья ва прокурорлар колонияда 1-2 кун ўтириб чиқмагани, турмадаги камеранинг ҳидини билмагани учун жиноятга қўл ураётган эмишлар.
Светлана хоним, бу нарсаларни ҳамма билади, Сиз ҳам биласиз. Бундай ифлосликларга мойиллик Оллоҳ яратган ҳамма инсонларнинг табиатида бор. Сизда ҳам бор. Бу ифлосликларнинг йўлини тўсишнинг энг самарали йўли – демократия эканлигини инсониятнинг тарихи исботлаб бўлди.
Наҳотки, Сиз дунё бўйича Норвегияда порхўрлик ва коррупция энг паст даражада эканлигини, айни замонда, айнан шу мамлакат демократия даражаси бўйича дунёда 1-чи ўринда эканлигини ҳам билмайсиз?
Билмайсизми, демак, Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш учун ҳеч нарса қилмайсиз. Дарвоқе, Сиз шу тизимда 40 йил ишлаган экансиз, ойлик маошингиз қанча бўлган? Қандай қилиб яшамоқдасиз?
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги 100 доллар атрофида экан, Сизники қанча? Катта хўжайинингиз Шавкат Мирзиё, унинг Саида ва Шаҳноза исмли қизлари ҳамда бошқа сон-саноқсиз қариндошлари нима ҳисобига подишоҳлардек яшашмоқда.