31 December 2019
03:48 - “Эзгулик” Жамияти блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова руҳий асаб касалликлари касалхонасидан озод қилинганини эълон қилди, ишқилиб буёғи яхши бўлсин
Шабнам Оллошукуова исми билан танилган блогер Нафосат Оллошукурова ҳақида шу йил 24 октябрда ҳам хабар берган эдик. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташановдан олинган маълумотларга кўра, Нафосат Оллошукурова ўша кунлардан аввалроқ бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари билан бирга Хоразмдан Тошкентга юриш қилиш ниятида кўчаларга чиққан пайтида ҳибсга олинган, аммо кейин руҳий асаб касалликлари диспансерига ташланган эди.

Абдураҳмон Ташанов ва яна бир гуруҳ ҳукумат вакиллари Нафосат Оллошукурова билан 24 октябрда Хоразм вилояти руҳий касалликлар шифохонасида кўришгани ҳақида хабар ҳам тарқатган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Нафосат Оллошукурова 28 декабрда касалхонадан чиқариб юборилган ва у 29 декабрда Тошкентга қайтиб келиб, оила аъзоларининг қучоғига кирган.

Абдураҳмон Ташанов 29 декабрь куни Нафосат Оллошукурова билан жуда қисқа суҳбат ўтказиб, унинг видеосини ўз сайтида эълон қилди. Бу суҳбатда 32 ёшли блогер ва ҳуқуқ ҳимоячисининг қилаётган ишлари бутунлай тилга олинмаган, аммо келажакда у билан алоҳида суҳбат ўтказиш ҳақида ваъда берилган.

Кўрамиз, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режим Абдураҳмон Ташановга қандай ваколатлар берган ва у блогер билан қандай суҳбатлар ўтказади.

Расмда Нафосат Оллошукуровани кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону