05 February 2005
04:00 - 22:30 - Ўзбекистон хукуматида кимлар бор? 1:30 - Шахрихондаги 41 хонадонда электр энергияси узиб кўйилди - Адижонда савдогар аёллар йўл тусиб, норозилик билдиришди
22:30 - Ўзбекистон хукуматида кимлар бор?

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов республика ижроия хокимиятини тасдикловчи фармон чикаргани хакида илгари хабар берган эдик. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси таркибини тасдиклаш тўгрисида» деб аталувчи бу фармонга асосан куйидагилар Вазирлар Махкамасининг аъзолари этиб тасдикланди (номлар имлоси ва уларнинг кетма-кетлик тартиби фармон бўйича берилди):

Мирзиёев Шавкат Миромонович - Бош вазир, агросаноат комплекси рахбари
Азимов Рустам Содикович - Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - иктисодиёт вазири, иктисодиёт комплекси хамда истеъмол товарлари ва савдо комплекси рахбари
Тўхтаев Абдукаххор Хасанович - Бош вазир ўринбосари, коммунал соха, транспорт, капитал курилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплекси рахбари
Султонов Ўткир Тўхтамуродович - Бош вазир ўринбосари, ёнилги-энергетика, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари комплекси рахбари
Арипов Абдулла Нигматович - Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Алока ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси рахбари
Косимов Рустам Собирович - Бош вазир ўринбосари - олий ва ўрта махсус таълим вазири, таълим, согликни саклаш ва ижтимоий мухофаза масалалари комплекси рахбари
Fаниев Элёр Мажидович - Бош вазир ўринбосари - ташки ишлар вазири, ташки алокалар масалалари комплекси рахбари
Иномова Светлана Турсуновна - Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-кизлар кўмитаси раиси

Вазирликлар

Абидов Окилжон - мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазири
Азизхўжаев Алишер Аббосович - маданият ва спорт ишлари вазири
Алматов Зокиржон - ички ишлар вазири
Fуломов Кодир Fафурович - мудофаа вазири
Жўраев Туробжон Икромович - халк таълими вазири
Исмоилов Сайфиддин Умарович - кишлок ва сув хўжалиги вазири
Мустафоев Бўритош - адлия вазири
Назиров Феруз Fафурович - согликни саклаш вазири
Рахимов Саидахмад Бориевич - молия вазири
Субанов Бахтиёр Жумабоевич - фавкулодда вазиятлар вазири

Давлат кўмиталари

Аскаров Махмуджон Ахматович - Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш давлат кўмитаси раиси
Ахмедов Нурмухаммад - Давлат геология ва минерал ресурслар кўмитаси раиси
Кудратов Fофуржон Собирович - Давлат статистика кўмитаси раиси
Матлюбов Баходир Ахмедович - Давлат божхона кўмитаси раиси
Парпиев Ботир Рахматович - Давлат солик кўмитаси раиси
Сайфиддинов Жамшид Бадриддинович - Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кўмитаси раиси
Тўхтаев Азамат Рамзитдинович - Давлат архитектура ва курилиш кўмитаси раиси
Абдуазизов Абдували - Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат кўмитаси раиси
Коракалпогистон Вазирлар Кенгашининг раиси

Илгари таъкидлаганимиздек, юкоридаги ижроия хокимияти (хукумат) рўйхатида улкан ички ва ташки разведкага, чегара кўшинларига ва давлат бюджетининг салмокли кисмини истеъмол килувчи бошка тармок-ташкилотларга эга бўлган Миллий хавфсизлик хизмати (кўмитаси, вазирлиги) рахбарининг номи йўк. Нима, хокимиятнинг бўлиниш тамойилига кўра, Ўзбекистонда бу хизмат (ўз номи билан “хизмат“) бошка давлатлардагидан фаркли равишда конун чикариш ёхуд суд хокимиятига кирадими? - деган савол тугилади.

1:30 - Шахрихондаги 41 хонадонда электр энергияси узиб кўйилди

Шу йил 1 февралда Андижон вилоятининг Шахрихон тумани Шахрихон ширкат хўжалиги Байрок махалласидаги 41 хонадон электр тармокларидан узиб кўйилганидаги хабарни бугун олдик. Ёш болалар, ногиронлар, кам таъминланганлар хамда колхозчилар яшаётган бу хонадон эгалари электр тармоклари хизмати ходимларига каршилик кўрсатмокчи бўлишганда уларга нисбатан куч хам ишлатилгани, аёллар хакорат килингани хам маълум бўлди. Туман электр тармоклари корхонаси назоратчиси Холжўра Исаков Дилмурод Ибрагимов исмли кишини калтаклашгача борган.

Электр тармоклари корхонаси Вазирлар махкамасининг 511 ва 512 сонли карорларини бажараётгани, унга кўрса эса, электр тўловидан карзи бўлганларнинг электр таъминоти узилиши кераклигини айтмокда. Аммо, дейди махаллий мухбиримиз, уйи электрсиз колганлар ичида карзи бўлмаган 7 хонадон хам бор.

1 февралдан бери чироксиз колган 41 хонадоннинг деярли барчасида Советлар замонидан «колхозчи» деб ном олганлар яшайди. Колхозларнинг номи эндиликда ширкат хўжалиги деб ўзгартирилган. Бу бечора колхозчилар йил бўйи мехнат килишади ва уларга бериладиган хизмат хакки жуда оз бўлгани учун кашшокликда яшашади, овкатлари эса пахта мойи ва курт тушган макаронлардангина иборат. Мана энди улар электрдан хам махрум бўлдилар.

Шахрихон туманида Вазирлар махкамасининг юкорида айтилган карорларини бажариш буйича яна каттагина тадбирлар ўтказилиши кутилмокда. Мустакилликнинг 14- йилида яна кўплаб колхозчилар, ногиронлар ва ёш болалар чироксиз коладилар.

Адижонда савдогар аёллар йўл тусиб, норозилик билдиришди

Кеча эрталаб соат 11 лар атрофида 100 нафардан ортик савдогар аёл Андижон шахрининг Янги бозор рўпарасидаги Бобур ва Бектош Рахимов кўчалари туташган чоррахани тўсиб, 1,5 соат давомида транспорт харакатини тўхтатиб кўйдилар ва шу йўл билан хукуматнинг сиёсатидан норози эканликларини билдирдилар.

Ўзбекистон Вазирлар махкамасининг 2004 йил 1-сентябрдан кучга кирган 387 ва 413 сонли карорларидан кейин Янги бозор ёнидаги «Холис» буюм бозори ёпилиб, 500 га якин савдогар кўчага чикариб ташланганди. Ўшанда хам улар норозиликларларини Бобур ва Бектош Рахимов кўчалари туташган чоррахани тўсиб кўйиш ва транспорт харакатини тўхтатиб кўйиш билан изхор этгандилар. Шахар хокимлиги вакиллари хукук тартибот органларининг ёрдамида жисмоний куч ишлатиб йўлни очдиришганди. Аммо, аёлларнинг такдири ўзгармади.

Эндиликда савдогар аёлларнинг кўпчилиги Янги бозорнинг турли жойларида ёймачилик билан шугулланмокда. Бозорлари касод бўлган бу аёлларнинг аксарияти 30-40 минг сўмлик мол билан (30-40 доллар) савдо килишади ва хонадонига факат егулик учун кундалик даромад келтиришади, халос.

Йўлакларда, ёмгир-корда, киш чилласидаги совукда, 6-7 соатлаб кўчада харидор кутаётган савдогар аёлларнинг бу кунларини хам хукумат кўп кўрмокда, улардан катта микдорда солик ва жой хаклари ундирмокда. Кўйингки, уларнинг болаларига деб кечкурун уйига олиб кираётган 2 та нони хам иссик хоналарда ўтирган хокимият вакилларига кўп кўринмокда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону