Бизнинг сайтимизда Ислом дунёси ислоҳатларга муҳтожлиги ёзилди, Малайзия собиқ бош вазирининг Ислом дунёсида бўлаётган жараёнлардан хавотирлигини билдирувчи мақоласи эълон қилинди, дейди “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг етакчиларидан бири Акбарали Ориф. Уларни тушунганлар бўлди, тушунмаганлар бўлди. Муҳим бўлгани, мавзунинг актуаллиги ва бу мавзуни тилга олганлар Ислом дунёсининг келажагини ўйлаган инсонлар эканлигидир.
Ҳозир бу мавзу ростдан ҳам актуаллигини кўрсатувчи яна бир мақолани сайтга қўймоқдамиз. Унинг муаллифи, кўринишидан, кавказли мусулмон, мусулмонларнинг уйқуда эканлигини гапирмоқда. Унинг гапларида ҳам жон бор. Демак, Ислом дунёсида муаммолар бор, уларни ҳал этиш ҳам мусулмонларнинг иши.
Муаллифи Руслан Курбанов бўлган “Катта мусулмон шарқи чуқур ва узоқ давом этаётган уйқуда” (Большой мусульманский Восток пребывает в глубочайшем и затяжном сне”) номли мақолани “Актуал Мавзу” бўлимида ўқинг.