05 November 2019
17:00 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг ҳақиқий аҳволини кўрсатувчи Dow Jones индекси кеча 4 ноябрда янги тарихий рекорд ўрнатди

АҚШ иқтисодиёти Доналд Трамп президент бўлгандан бери кескин юксалаётгани, фақат охирги 3 йил ичида Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг ҳақиқий аҳволини кўрсатувчи Dow Jones индекси зиг-загли бўлса ҳам, кескин ўсиб бораётгани, яқинда яна янги рекорд ўрнатилиши муқаррар эканлигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тўхтовсиз ёзиб бормоқда.

Ҳақиқатда шундай бўлди ва кеча 4 ноябрда Dow Jones индекси 115 поғана юқорига сакраб, 27 минг 462 га чиқди. Бу ЯНГИ ТАРИХИЙ РЕКОРД бўлди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги тарихий рекорд шу йил 15 июлда ўрнатилган ва 27 минг 359 га тенг эди. Яна эслатиш керакки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 та ширкатнинг акциялари нархининг ўртача қийматидир.

Нима ҳам дердик, “Офарин, жаноб Доналд Трамп!” деймиз. Айнан шу кишининг сай-ҳаракатлари билан АҚШ-Хитой ўртасидаги иқтисодий урушга қарамасдан, Dow Jones индекси зиг-загли бўлса ҳам тўхтовсиз юксалиб бормоқда. АҚШнинг оммавий ахборот воситалари охирги ойда ишсизлик даражаси сўнги 30 йилнинг энг паст нуқтасида бўлганини ҳам айтмоқдалар.

Нима бўлганда ҳам, “Ҳаракат” Агентлигининг «Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар» шиори мутлақо ҳақ эканлигини яна бир марта кўрдик. Ҳамма ўқувчиларимизни бу шиорни унутмасликка чақирамиз.

Нью-Йорк Фондлар Биржаси расмдаги бинода жойлашган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону