05 November 2019
09:25 -
Ўзбекистондаги режимнинг ҳуқуқ ҳимоячиси ниқоби остидаги Акмал Саидов БМТнинг 52 тавсиясидан 51тасини бажарибди, нимага ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг талаби четда қолмоқда?
Кеча 4 ноябрда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Қонун устуворлиги ва дин» мавзусида халқаро семинар иш бошлабди. Бу ҳақда тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, тадбирда кўп давлатлардан вакиллар иштирок этишибди, очилиш маросимида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази раҳбари Акмал Саидов нутқ сўзлаб, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид томонидан берилган 52та тавсиянинг 51таси бажарилгани ҳақида маълумот бербди.
Мана унинг нутқидан баъзи иқтибослар:
“БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид Ўзбекистонга ташриф буюрганида истаган жойга бориши, ўз кўзлари билан кўриши учун етарлича шароит яратиб бердик. Ҳатто кўпчилик ёмонлаган “Жаслиқ” колониясини ҳам шахсан кириб кўрди.
Аҳмед Шаҳид жаноблари биздаги ҳолатни ўрганиб берган 52 тавсиясининг 51тасини бажардик. Фақат биттаси қолди. Бу ҳам бўлса “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири. Аммо бу борада шошиб бўлмайди, чунки бу қонун, хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Тавсияларни бажарганимиздан кейин Жаноб Шаҳидни яна чақирдик. Вақти бўлиши билан келиб ўз кўзи билан кўриб кетади”.
Қаранг, бу Акмал Саид дунёга машҳур “Жаслиқ” зиндонини “кўпчилик ёмонлаган “Жаслиқ” колонияси” деб таърифлабди. Нима, бу колонияни “яхши” деб мақтаганлар бормикан?
Бундан ҳам муҳими, БМТнинг 52 та тавсияси нимадан иборат эканлигини тилга ҳам олмаган Акмал Саид Ўзбекистондаги жаҳонга машҳур Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш кераклиги ҳақидаги ўта муҳим таклифини умуман тилга олмабди.
Эслатиш керакки, “Эзгулик” Жамиятининг Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар кераклиги ҳақидаги таклифи 2019 йил 31 майда қуйидагиларга жўнатилганди:
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошевга
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг раиси Нурдинжон Исмоиловга
Ўзбекистон Адлия Вазири Русланбек Давлетовга
Ўзбекистон Олий Мажлисининг Омбудсмени Улуғбек Муҳаммадиевга
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази директори Акмал Саидовга
Ҳамма оммавий ахборот воситаларига
Эътибор беринг, бу таклиф Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази директори Акмал Саидовга ҳам жўнатилган. “Эзгулик” Жамияти Олий Мажлис палаталари ва Адлия Вазирлигидан таклиф хати олингани, бу таклиф амалий жараёнларда ишлатилиши ҳақида жавоблар ҳам олди. Аммо, орадан сал кам ярим йил ўтишига қарамасдан, ҳеч қандай амалий иш бошлангани ҳам йўқ.
Ваҳолангки, “Эзгулик”нинг хатида аҳолиси Ўзбекистондан 5 мартача катта бўлган Россияда сиёсий партияни рўйхатга олиш учун унинг бор-йўғи 500 аъзоси етрали эканлиги алоҳида урғуланган, Ўзбекистонда эса, сиёсий партиянинг камида 20 минг аъзоси бўлиши кераклиги айтилган. “Эзгулик” ўз хатида Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга партияни рўйхатдан ўтказиш учун Россиядаги каби 500 ёки ундан ҳам кам аъзо етрали эканлигини тасдиқловчи модда киритиш кераклигини урғулаган эди.
Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий сайловлар шу йилнинг охирида ўтказилиши маълум бўлгани сабабли, “Эзгулик” ўз хатини июнь ойининг бошларидаёқ ҳаммага етказган эди.
Аммо, номига кўра, АСОСАН инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланиши керак бўлган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Марказидан “Эзгулик”га ҳеч қандай жавоб хати ҳам келгани йўқ. Шу фактнинг ўзи Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази амалий ишлар билан шуғулланмаслигини яна бир бор кўрсатиб берди.
“Эзгулик” биринчи хатидан кейин, юқорида номи келтирилган ташкилотларга 2-чи мактубини жўнатди, аммо яна ҳеч қандай натижа йўқ.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, кўриб турибсизки, Ўзбекистонда ҳеч бир соҳада, жумладан, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ соҳада ҳам, ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар қилинаётгани йўқ ва кўринишидан, қилинмоқчи ҳам эмас. Ҳаммани бу масалага эътибор беришга ва жорийдаги режимнинг идораларини амалий ишлар билан шуғулланишга чақириш кераклигини эслатмоқчимиз.
Авваламбор, 30 йилдан бери ҳаммаёқни саситиб келаётган Акмал Саидов каби ифлослардан жамиятимизни тозалашимиз керак.