04 November 2019
07:25 -
Туркияда яна отатуркчиларнинг ғалабаси: Истанбул ҳокими Акром Имомўғли “Бўғоз атрофидаги ҳудудлар бўйича ваколат шаҳар ҳокимлигида бўлади” деб эълон қилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркияда фанатик исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси билан отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси ўртасида “ҳаёт-мамот” жанги кетмоқда. Яқинда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Туркиянинг 6 та энг буюк шаҳарларидан 5 тасида (Истанбул, Анқара, Измир, Анталия ва Адана) отатуркчилар ғалаба қозондилар. Истанбулда отатуркчилар озгина, 1 фоиздан ҳам кам фарқ билан ғалаба қозонганларида, ҳокимиятда ўтирган Президент Ражаб Эрдўған раҳбарлигидаги исломчилар ҳамма имкониятларидан фойдаланиб, бу ғалабани бекор деб эълон қилдилар ва қайтадан сайлов ўтказилди.
Қайта сайловнинг натижаси ҳаммани ҳайратда қолдирди, чунки, Жумҳурият Халқ Партисининг номзоди Акром Имомўғли сал кам 10 фоиз фарқ билан ғалаба қозонди. Ўшандан бери “ҳаёт-мамот” жанги ҳар қадамда юз бермоқда. Мана навбатдаги жангга қаранг.
Ҳамма биладики, икки қитъа, Европа ва Осиёда жойлашган Истанбулнинг бу икки қитъадаги икки қисмини европаликлар Босфор деб атайдиган “бўғоз” ажратиб туради. Турклар “Босфор бўғозини” бир оғиз “бўғоз” деб аташади.
Охирги жанжал шу боғоз бўйидаги ҳудудларнинг ваколатлари кимнинг қўлида бўлиши кераклиги ҳақида эди. Кеча 3 ноябрь куни Истанбулда ҳар йили ўтказиладиган Истанбул Марафонининг 41-чиси ўтказилди. Бу марафонда қатнашиш учун Туркиядаги бир қатор вилоятлар ва туманларнинг Жумҳурият Халқ Партияси номидан қатнашиб ғалаба қозонган ҳокимлари, ҳукумат тарафидан тайинланадиган исломчи Истанбул губернатори, кўп мамлакатлардан келган меҳмонлар иштирок этишди. Марафонга Истанбул ҳокими Акром Имомўғли, губернатори Али Ерлиқоя ҳамда Ёшлар ва Спорт Вазири Муҳаррам Қасопўғли тарафидан старт берилди.
Марафонда қатнашган тахминан 140 минг киши (уларнинг ичида Акром Имомўғлининг турмуш ўртоғи ва ўғли ҳам бор эди) сал кам 43 километрлик масофани, жумладан, бўғоз устидан қурилган 3-чи кўприк, яъни 15-чи Июль Шаҳидлар Кўпригини ҳам босиб ўтдилар. Марафон битгач, турли тоифада ғолиб чиққанларга тегишли мукофотлар берилди.
Энг муҳими, Акром Имомўғли марафондан кейин журналистларнинг саволларига жавоблар берди ва жумладан қуйидаги муҳим гапларни ҳам айтди: “Бўғоз атрофидаги ҳудудларнинг ваколатлари бошқаларга берилиши ҳақидаги гап-сўзларга чек қўяман. Бу ҳудудларнинг ваколатлари Истанбул ҳокимлигида бўлади. Нуқта!”
Хуллас, кўриб турибмизки, отатуркчилар яна бир масалада ғалаба қозондилар. Бу ҳали ҳолва, дейди мухбиримиз, ҳали отатуркчилар кўп ғалабалар қозонадилар.
Бутун Туркия бўйлаб отатуркчилар-исломчилар кураши давом этмоқда, ҳеч шубҳасиз, узил-кесил ғалаба ахир бир кун отатуркчиларда бўлади. Ислом дини тезроқ дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилса, кураш янада тезроқ битади.
Бу масалада Турк Дунёсининг мамлакатлари Туркиядаги отатуркчиларни қўллаб-қувватлашлари лозим. Ҳозир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Ражаб Эрдўғаннинг тарафдори бўлиб, Ўзбекистонни ҳам исломлаштиришга ҳаракат қилаётгани жуда ёмондир.
Расмда – кўприкдан ўтаётган марафончилар ичида Акром Имомўғли.